бангладеш
ОАВ Бангладешда сиёсий маҳбуслар учун махсус қамоқхона бўлганини аниқлади
Бангладешда собиқ бош вазир Шайх Ҳасина даврида сўнгги 15 йил ичида энг камида 700 нафар мухолифат аъзосининг йўқолиши "Ойна уйи" деб номланган махфий қамоқхона билан боғлиқ бўлиши мумкин, деб ёзмоқда New York Times нашри.
Давомини ўқиш...63219.10.2024 12:05Бангладеш армиясида ҳижобга рухсат берилди
Бангладеш Қуролли Кучлари аёл зобитлар, аскар ва тиббиёт ходимларга ўз ҳарбий либослари услубига мос равишда ҳижоб ўрашларига рухсат берди. Армия раҳбарияти янги сиёсат аёлларни Бангладеш Қуролли Кучлари сафина қўшилишга ундашига умид билдирмоқда.
Давомини ўқиш...96026.09.2024 09:54Бангладешда армия суд тизимини 60 кунга ўз қўлига олади
Бангладеш муваққат ҳукумати армия зобитларига кейинги 60 кун давомида бутун мамлакат бўйлаб махсус суд қилиш ҳуқуқини (юрисдикция) бериш тўғрисида қарор қабул қилди. Ушбу ваколатлар армияга полиция тузилмаси ҳали ўз вазифаларини тўлиқ бажармаётгани, шунингдек, аҳён-аҳёнда содир бўлаётганган қўпорувчилик ҳаракатлари муносабати билан берилгани таъкидланди.
Давомини ўқиш...75123.09.2024 08:098 мингга яқин роҳинжа мусулмонлари Мьянмадан Бангладешга қочиб ўтди
Бангладеш муваққат ҳукуматининг ташқи ишлар бўйича маслаҳатчиси Тоуҳид Ҳусайн Мьянманинг Ракхайн штатидаги можаролардан қочган 8 мингга яқин роҳинжа мусулмонлари Бангладешга етиб келганини маълум қилди. “Мамлакат кўпроқ қочқинларга гуманитар бошпана бериш имкониятига эга эмас ва энди роҳинжа мусулмонларини қабул қила олмайди”, - деди у.
Давомини ўқиш...91205.09.2024 15:37"Бугун биз озодмиз!" — Бангладешда инқилоб. Осиёнинг "темир хоним"и нега ҳокимиятдан ағдарилди?
Яқин пайтларгача кучли ривожланаётган Осиёнинг кучли давлатларидан бири – Бангладешдаги талатўплар бунга мисол бўла олади. Бангладеш Бош вазири, мамлакат асосчиси ва “миллат отаси” Мужибур Раҳмоннинг қизи Шайх Ҳасина Вазед талабалар бошчилигида бир неча ҳафта давом этган норозилик намойишлари ҳалокатли ва умуммиллий тартибсизликларга айланиб кетганидан сўнг истеъфога чиқиб, мамлакатни тарк этди. Хабарларга кўра 76 ёшли бу аёл сиёсатчи вертолётда Ҳиндистонга қочиб кетди ва Буюк Британиядан сиёсий бошпана сўради.
Давомини ўқиш...194031.08.2024 18:00Бангладешда сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 27 кишига етди
Бангладешда муссон ёмғирлари туфайли рўй берган сув тошқини, кўчки ва дарё тошиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 27 кишига етди, 2 киши бедарак йўқолди. Ёғингарчиликлар оқибатларидан бутун мамлакат бўйлаб 5,6 миллионга яқин одам жабрланди, 35 минг бош чорва моллари хавфсиз ҳудудларга кўчирилди.
Давомини ўқиш...74028.08.2024 11:03Ҳиндистоннинг тўғонларни очиб юбориши Бангладешда сув тошқинларига олиб келди
Ҳиндистоннинг тўғонни очиб юбориши Бангладешда катта ҳудудларни сув босишига сабаб бўлиб, гуманитар инқирозни юзага келтирди. Бунга қўшни мамлакатда яқинда ҳиндуларга ҳужум қилинганига жавоб сифатида йўл қўйилгани сабаб экани айтилмоқда. Умуман, кучли ёғингарчиликлар ва сув тошқинларидан Бангладешда 4,5 миллион киши жабрланди, охирги уч кун ичида 13 киши ҳалок бўлди.
Давомини ўқиш...141723.08.2024 14:52Муҳаммад Юнус Бангладешнинг ўтиш даври ҳукумати раҳбари этиб тайинланди
Тинчлик учун Нобел мукофоти совриндори, узоқ вақтдан бери Ҳасинанинг рақиби ҳисобланган ва "камбағаллар банкири" сифатида танилган 84 ёшли Муҳаммад Юнус Бангладеш ўтиш даври ҳукумати раҳбари этиб тайинланди.
Давомини ўқиш...102107.08.2024 07:35Бангладешда норозилик намойишлари: бош вазир мамлакатни тарк этди, оломон унинг қароргоҳини эгаллаб олди
Бангладеш бош вазири Шайх Ҳасина истеъфога чиқди ва қўшни Ҳиндистонга қочиб кетди. Мамлакат юзлаб одамларнинг ўлимига олиб келган оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда. Армия штаб бошлиғи генерал Вақер-Уз-Замон муваққат ҳукумат тузилишини маълум қилди.
Давомини ўқиш...105606.08.2024 08:17Бангладешда ҳукумат зўравонлигига қарши намойишларда 48 киши ҳалок бўлди
Бангладешда давлат хизматига квота ажратиш қарорига қарши чиққан намойишчилар ўлимига эътибор қаратиш мақсадида ташкил этилган намойишларда 48 киши ҳалок бўлди. Пойтахт ва айрим ҳудудларда "муддатсиз комендантлик соати" эълон қилинди.
Давомини ўқиш...93105.08.2024 11:35