26.09.2024 09:54
Бангладеш армиясида ҳижобга рухсат берилди
Бангладеш Қуролли Кучлари аёл ҳарбий хизматчиларга ҳарбий либосларнинг бир қисми сифатида ҳижоб ўрашга расман рухсат берди.
Қайд этилишича, мазкур фармойиш мамлакат армияси учун илғор қадам бўлиб, авваллари ҳарбий кийимдаги аёлларга рўмол ўрашга рухсат берилмаган.
Ҳижоб тақиқини бекор қилиш тўғрисидаги қарор сентябрь ойида қабул қилинган ҳамда янги сиёсат қуролли кучларнинг аёл зобитлари, аскарлар ва тиббиёт ходимларига ўз кийим услубига мос келадиган ҳижоб кийишга рухсат беради, деб ёзади Islam News Times of Karachi нашрина таянган ҳолда.
Бангладеш Қуролли Кучларида ҳижобнинг тақиқланиши узоқ вақтдан буён баҳс мавзуси бўлиб келган.
Армия раҳбарияти янги сиёсат аёлларни Бангладеш қуролли кучлари сафига қўшилишга ундашига умид қилмоқда.
Аввалроқ Бангладеш муваққат ҳукумати армия зобитларига кейинги 60 кун ичида мамлакат бўйлаб махсус суд қилиш ҳуқуқини бергани ҳақида хабар қилгандик.