8 мингга яқин роҳинжа мусулмонлари Мьянмадан Бангладешга қочиб ўтди
Бангладеш муваққат ҳукуматининг ташқи ишлар бўйича маслаҳатчиси Тоуҳид Ҳусайн Мьянмада мажбуран кўчирилган 8000 га яқин роҳинжа мусулмонлари Бангладешга кирганини маълум қилди.
Dhaka
Tribune нашрининг хабарига кўра, ташқи ишлар бўйича маслаҳатчи Ҳуссайн ушбу
мавзуга бағишланган матбуот анжуманида Мьянманинг Ракхайн штатидаги
можаролардан қочган 8 мингга яқин роҳинжа мусулмонлари Бангладешга етиб
келганини маълум қилди.
“Мамлакат
кўпроқ қочқинларга гуманитар бошпана бериш имкониятига эга эмас ва энди Роҳинжа
мусулмонларини қабул қила олмайди”, - деди у.
Ҳусайннинг
айтишича, мамлакатнинг Мьянма билан чегараси ўтиш учун ёпиқлигича қолмоқда,
бироқ чегарани тўлиқ қўриқлаш қийин.
Роҳинжа
мусулмонларининг “қайтиб келишига кўмаклашиш” учун Мьянма армиясига қарши
курашаётган қуролли исёнчи гуруҳлардан бири Аракан армияси билан алоқа канали
ўрнатиш зарурлигини қайд этиб ўтди. Ҳусайннинг қўшимча қилишича, 2-3 кун ичида
бу масала бўйича вазирлар маҳкамаси йиғилиши ўтказилади.
Роҳинжа
мусулмонларини этник тозалаш
2012
йилда Мьянманинг Ракхайн штатида буддистлар ва мусулмонлар ўртасида тўқнашувлар
бошланиб, минглаб одамлар, аксарияти мусулмонлар ҳалок бўлган, юзлаб уй ва иш
жойлари ёниб кетганди.
2017 йил
25 август куни Ракхайндаги чегара постларига уюштирилган ҳужумлардан сўнг Мьянма
армияси ва буддист миллатчилар кенг кўламли зўравонликларни бошлади. БМТ
маълумотларига кўра, 2017 йил август ойидан кейин Ракхайндаги зулм ва
таъқиблардан қочиб Бангладешдан бошпана топганлар сони 900 минг кишидан ошган.
БМТ ва
халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари роҳинжа мусулмонларига қарши зўравонликни
“этник тозалаш” ёки «геноцид» деб атайди.