Таҳлил
Россия-Украина уруши: Оддий аҳоли тинчлик истайди. Раҳбарлар уларни тинглаши керак
"Галлуп", "Левада" ва бошқа таҳлил марказлари томонидан ўтказилган сўровларда рус ва украинларнинг катта қисми тинчлик келишувига эришиш керак, деб ҳисоблаши маълум бўлди. Фронтдаги вазият ҳам шундан дарак бермаган. Тинчлик учун имкониятлар шу пайтгача бунчалик юқори бўлмаган. Томонлар бундан унумли фойдаланидими?
Давомини ўқиш...05.12.2024 15:49Трамп миллиардерларга лавозим берди. АҚШда ҳам «бой бойга боқади»ган замон келдими?
Дональд Трамп сайловда ғалаба қозонганидан бир ҳафта ўтиб, уни қўллаб-қувватлаган инсонларни муҳим лавозимларга тайинлашга киришди. Жумладан, Трамп ўзига сайлов жараёнларида кўмак берган миллиардерлар – Илон Маск ва Вивек Рамасвамини янги департаментга раҳбар этиб тайинлашини маълум қилди. Шундан сўнг, қатор нашрлар миллиардерларнинг АҚШ ҳукуматида кенг кўламли ислоҳотлар ўтказмоқчилиги ҳақида ёзди.
Давомини ўқиш...23.11.2024 17:00Нетаньяху ва Галантни ҳибсга олиш тўғрисидаги ҳукм нимани ўзгартиради?
Халқаро жиноий суд Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ва 5 ноябр куни истеъфога чиқарилган мамлакатнинг собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди. Нетаньяху ва Галант қандай жиноятларда айбланмоқда? Ҳукм нимани ўзгартиради? Муносабатлар.
Давомини ўқиш...22.11.2024 12:25Ижод эркинлигининг чегараси қаерда?
Ижод эркинлигининг чегаралари борми, қандай ҳолатларда ижод эркинлиги чекланиши мумкин, халқаро ҳуқуқда бу ҳақда нима дейилган? Айримлар ижод эркинлиги баҳонасида терроризм, ЛГБТ, ирқчилик каби иллатларни тарғиб қилмаяптими - ҳуқуқшунос Жавоҳир Шукуров мақоласида.
Давомини ўқиш...22.11.2024 11:13Илм-фан барча саволларимизга жавоб бера оладими?
Шайх Абдураҳмон Ҳасан Ҳабаннака «Атеистлар билан кураш» китобида Ғаззолийнинг сўзларини қуйидагича изоҳлайди: «Ақл чегарасидан ташқаридаги нарсалар ақл учун жуда узоқ ва тасаввур қилишдан йироқ бўлиши мумкин. Чунки ақл маълум жойда чегараланган ва у чегарани ошиб ўтолмайди. Аммо ақл учун мутлақ равишда мумкин эмас, деб ҳукм қилинадиган нарсалар ҳам ақлнинг чегарасидан ташқарида бўла олмайди. Бу ерда инсон онги идрок эта олмайдиган нарсалар билан мутлақ рад ёки тасдиқ қиладиган нарсалари ўртасида катта фарқ бор. Ақл идрок эта олмайдиган нарсалар у ҳукм қила олмайдиган нарсалардир, лекин ақл мутлақ равишда тасдиқлайдиган ёки рад этадиган нарсалар эса умуман бошқа масала». Малайзия Халқаро ислом университети ваҳий илми ва гуманитар фанлар факультети, фанлараро тадқиқотлар кафедраси профессори Башар Бакур мақоласидан.
Давомини ўқиш...21.11.2024 17:31Ғазони қутқариш йўлида ҳаракат қилиб бўлмайди, деб ким айтди?
Ғазода қўли қонга ботганлар – институционаллашган Ғарб ва мисли кўрилмаган ёвузлик ўқини ўз ичига олган Исроил деб аталмиш ноқонуний геосиёсий тузилма муқаддаслик, фуқаролик, инсонийлик, қадриятлар ҳамда ўзга дин ёки маданиятни ҳурмат қилмайди. Уларнинг ижтимоий фалсафаси «қудрат – ҳақ», сиёсий назарияси эса «ўрмон қонуни»дир. Улар дунёни замонавий варваризм ёки ваҳшиёна «замонавийлик», деб таърифланувчи тубсизликка тортишга мойил.
Давомини ўқиш...19.11.2024 16:10Самарқандда мактаб ўқувчиси зўрланди. Қонун амалдорга ишлайдими?
Жорий йилнинг сентябрь ойида Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида 8-синф ўқувчиси бўлган қиз бир гуруҳ шахслар томонидан зўрланган. Гумондорлар орасида прокуратура ходими ҳам бор. Ҳодисадан қарийб икки ой ўтганига қарамасдан, жиноятчиларни ушлаш ва муносиб жазолаш ишлари хаспўшланмоқда, аксинча, аризани қайтариб олиш бўйича қизнинг оиласига босим ўтказилаётгани айтилмоқда. Ўзбекистон яна бир синов қаршисида - адолат қарор топадими?
Давомини ўқиш...14.11.2024 13:26“Маънавият экспертизаси”: Ўзбекистон ҳукумати ижтимоий тармоқни ҳам назорат қилмоқчими?
Эндиликда Ўзбекистонда давлат сиёсатига ва маънавий-ахлоқий мезонларга зид медиамаҳсулотлар “маънавий экспертиза”дан ўтказилади. Медиамаҳсулотнинг экспертиза гуруҳига ёқмаган қисмлари эса шубҳасиз “қайчиланади”. Аксар ижодкорлар тузилажак маънавий экспертиза гуруҳини цензуранинг расман қайтиши сифатида талқин қилишмоқда.
Давомини ўқиш...13.11.2024 18:00Таҳлил: Аксарият мусулмон давлатлари Исроил билан савдо алоқаларини кучайтирган
Ирландия, Испания, Бельгия, Словения ва бошқа давлатлар Европа Иттифоқидан фаластинликларнинг қирғин қилиниши сабабли Исроил билан савдо алоқаларини қайта кўриб чиқишни талаб қилаётган бир пайтда, жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида яҳудий давлатининг араб мамлакатлари ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)га аъзо бошқа 14 давлат билан савдо алоқалари ўсиб бормоқда. Бу Исроилни қўллаб-қувватловчи мамлакатлар маҳсулотларини бойкот қилиш ҳақидаги оммавий чақириқларга зид ҳолат. Аслида сионистларнинг маҳсулотларини бойкот қилиш, шубҳасиз, катта аҳамиятга эга. Маълумотларга кўра, 19 та мусулмон давлатининг мазкур товарлар импорти ҳажми 2,3 миллиард долларга баҳоланган.
Давомини ўқиш...12.11.2024 06:40Трампнинг қайтиши Яқин Шарқда нимани ўзгартиради?
Дональд Трамп иккинчи бор АҚШдаги президент сайловларида ғолиб бўлди. У гарчи бутун дунёдаги урушларни тўхтатишга ваъда бераётганига қарамасдан, кўпчилик сиёсий таҳлилчилар Трампни дунё учун катта хавф деб ҳисоблайди. Ҳатто муҳокамани фақат Яқин Шарқ сиёсати билан чекласак ҳам, Трамп борасида жиддий хавотирлар мавжуд.
Давомини ўқиш...07.11.2024 16:30