Зеҳният
Мардлар уруши
Бугун бир видео кўриб қолдим. Ғазодаги ҳақиқий жанг саҳнаси. Бир гуруҳ Исроил ҳарбийлари бир уйда ҲАМАС билан отишмоқда. Бир аскар яраланади, сўнг бошқа бир хонага чекинишади. Видеода фақат икки ҳарбий автоматдан отаётганини кўриш мумкин, қолганлар қўрққанидан бурчакка тиқилиб олган ва афтидан, ёрдам кучлари келишини кутишмоқда. Видео ҳарбийлардан биридаги бодикамерадан тасвирга олинган. Исроил ўз мағлубияти, ожизлигини ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам бекитишга уринишини ҳисобга олсак, катта эҳтимол билан бу босқинчилар ҲАМАС томонидан қириб ташланган ва видео улар томонидан эълон қилинган.
Давомини ўқиш...24.01.2024 10:45ҲАМАСсиз дунё тинчроқ бўлармиди…
“Ақсо тўфони” бошланганидан сўнг исроилликларнинг ҲАМАСни тор-мор этиш ҳақидаги ҳайқириқлари авж олди ва уларга ғарбнинг йирик давлатлари ҳам қўшилди. Уларнинг мақсади Ғазо секторидаги ҲАМАС бошқарувини тугатиш ва Фаластин ҳукумати қарорларини қабул қилишда унинг таъсирини йўқотиш эди. Бу ҳаракатлар ҲАМАСни дунё халқлари олдида террор ташкилот сифатида гавдалантириш, шунингдек уни Яқин Шарқдаги тинчлик ва осойишталикка ҳалал берадиган ягона тўсиқ қилиб кўрсатиш, араб мамлакатларининг ташқи алоқалари, хавфсизлиги учун таҳдид этиб намоён қилиш ташвиқотлари билан бошланди. Демак, уларнинг фикрича, ҲАМАС барча муаммонинг сабабчиси, ҲАМАСнинг йўқ қилиниши минтақадаги тинчликка олиб борадиган ягона йўл.
Давомини ўқиш...23.01.2024 17:40Исроил-Эрон уруши муқаррарми?
Ҳозиргача энг ёмон сценарий амалга ошмаган ва одатий уруш бошланмаган бўлса-да, Исроил, айниқса, охирги бир ой ичида Эрон ва Ҳамасга қарши ҳужумларини янги босқичга кўтарган кўринади.
Давомини ўқиш...22.01.2024 17:38Бойкотдан нима фойда? Бу ўзи керакми?
1880 йилда ҳосилнинг камайиши сабабли қишлоқ аҳолиси тўлаган ижара ҳақига 25 фоиз чегирма талаб қилади. Бироқ, Бойкот фақатгина 10 фоизни чегирмага рози бўлишини айтади. Қишлоқ аҳли бойкотнинг муросасиз муносабатига жавобан норозилик маъносида ерга ҳеч нарса экишмади ва алоқаларини ҳам тўхтатишади.
Давомини ўқиш...06.01.2024 08:03Ғарбда яшаб болам дини ғариблашди
Пев Ресеарч Сентерънинг 2017 йил ўтказган тадқиқотлари шуни кўрсатдики, Америкага кўчиб ўтган мусулмонларнинг кейинги авлодларининг 24 фоизи исломни тарк этган.
Давомини ўқиш...27.12.2023 21:36Она Замин уйғондими золимларга: "Бас!" демоққа?
Дунёнинг тўрт томонида ёнар тоғларнинг бир вақтда уйғонишини тасодиф десангиз, бу ёзувларни ўқимай қўяверинг...
Давомини ўқиш...24.12.2023 00:29Шайх Аҳмад Ёсиндан уммати Муҳаммадга мактуб!
Шайх Аҳмад Ёсин ўз мактубида уммат сифатида жуда оғир кунларни бошдан кечираётганимиз шу кунларда бўлаётган барча даҳшатли воқеалар олдида қалби оғримаган, овози билан еру осмонни ларзага келтирмаган, қўллари боғлангандек ҳеч нарса қилмасдан қутқарувчи келишини кутаётган мусулмонлардан Аллоҳга шикоят қилади.
Давомини ўқиш...22.12.2023 11:32Нима учун бу мавзуни мусулмонларга тақиқлашди?
Хоҳлаган ибодатингни қил, аммо буни эмас! Тақиқланган мавзу ҳақида - Нажмиддин Эрбақон
Давомини ўқиш...21.12.2023 14:49Қанийди...
Зулмни, шафқатсизлик, адолатсизлик, ёмонликни, очиқдан-очиқ қотилликни тўхтатишдан бу қадар ожизлик қилмаганди Инсоният...
Давомини ўқиш...13.12.2023 19:00“Аллоҳ қаерда? Нима сабабдан У Ғазо учун қасос олмаяпти?”, дея савол берувчиларга
Шайтон гоҳида “Ғазода содир бўлаётган шунча хунрезликлар пайтида Аллоҳ қаерда эди? Вайроналар остида қолган гўдаклар учун, болаларидан айрилган оналар учун, бечора қариялар учун нега интиқом олмаяпти? Ҳарбий самалётларни ишдан чиқариб, ракеталарни тўхтатиб қолишга Аллоҳнинг кучи етмайдими”, деган васвасаларни қалбингизга солиб қўяди.
Давомини ўқиш...08.12.2023 18:07