22.12.2023 11:32
Шайх Аҳмад Ёсиндан уммати Муҳаммадга мактуб!
Шайх Аҳмад Ёсин ўз мактубида уммат сифатида жуда оғир кунларни бошдан кечираётганимиз шу кунларда бўлаётган барча даҳшатли воқеалар олдида қалби оғримаган, овози билан еру осмонни ларзага келтирмаган, қўллари боғлангандек ҳеч нарса қилмасдан қутқарувчи келишини кутаётган мусулмонлардан Аллоҳга шикоят қилади.
Шайх Аҳмад Ёсин барча даъво одамлари каби қисматни бошидан кечирар ва уммат муаммолари билан астойдил қайғурарди. Унинг ғам-ғуссалари, изтироблари, қайғулари тиним билмас, бу ҳолат уни шу фалаж ҳолида ҳам курашишга ундарди. Бироқ, ҳеч нарса қилмаётган умматнинг боқи беғам аҳволи уни бир томондан эзар, бошқа томондан уларни маломат қилишига сабаб бўларди.
Қуйида Шайх Аҳмад Ёсиннинг мусулмонларнинг танбаллиги ва ўзининг ожизлигидан Аллоҳга арз қилиб битган мактуби ва дуосини ўқиб эшиттирамиз:
“Жангчи” деган шарафли ном билан ўлайлик!
Аллоҳим! Умматнинг лом-мим демай жим туришидан Сенга шикоят қиламан!
Мен кексайиб қолган одамман. Қуриган шу икки қўлим на қалам тута олади, ва на қурол! Овозим билан ерни титратиб юборадиган даражада кучли нотиқ ҳам эмасман! Менки, сочлари оқарган, умрининг сўнгги кунларини яшаётган, турли касалликларга дучор бўлган, замоннинг турфа балоси бошига ёпирилган одамман! Ягона илтимосим шуки, мен каби мусулмонларнинг заифлиги ва ожизлигидан қайғураётганлар ёзсинлар!
Cиз, эй мусулмонлар!
Мум тишлаган ва ожиз, маънан ҳалок бўлган ўликлар! Бошимизга тушган бу аламли офатлар олдида қалбингиз энди ҳам оғримаяптими?
Тирик жон йўқми орангизда, Аллоҳ учун ва умматнинг шаъни учун ғазабланадиган?
Шараф билан курашаётган бизларни “қотил террорчи” деб эълон қилганларга қарши тура оладиган?!
Бу уммат номуслари поймол қилинаётганидан наҳотки уялмаса? Елкамизга қўлини қўйиб, кўз ёшларимизни артадиган ҳеч ким йўқми?! Бу умматнинг идоралари, фуқаролик кучлари, партиялари, ташкилотлари ва пешво шахслари Аллоҳ учун ғазабланмайдими?
Уларнинг ҳаммаси кўчага чиқиб, биз учун дуо қилиб; "Эй Роббимиз, кучимизни жамла, заифлигимизни кетказ ва мўмин бандаларингга ёрдам бер!" дея нидо қила олмайдими? Ҳеч бўлмаса шунга ҳам ярамайсизми?
Тез орада сиз бизнинг кенг миқёсли ўлимларимиз ҳақида эшитасиз, ўшанда пешонамизга шундай ёзилган бўлади:
"Биз қаршилик қилдик! Олға югурдик ва қочмадик!"
Биз билан бирга болаларимиз, аёлларимиз, қарияларимиз ва ёшларимиз ҳам ўлади! Улар мана шу мум тишлаган жоҳил умматнинг касофати сабаб “ёқилғи” бўлмоқда! Таслим бўлиб, оқ байроқ кўтаришимизни кутманг! Чунки биз шундай қилсак ҳам ўлимишизни биламиз. Шундай экан, яхшиси “Жангчи” деган шараф билан ўлайлик! Хоҳласангиз биз билан бўлинг ва ҳар бирингиз қўлингиздан келганича қасосимизни олинг!
Агар ҳоҳласангиз, ўлаётганимизни ачиниб кузатиб туришингиз ҳам мумкин. Омонатга ератлича эътибор бермаган ҳар бир кишидан Аллоҳ таоло қасос олишини тилаймиз. Умид қиламизки, сиз бизга қарши чиқмайсиз!
Худо ҳақи, ҳеч бўлмаганда бизга қарши бўлманг, эй умматнинг раҳбарлари, эй уммат аҳли!
Аллоҳим, кучимнинг камлигидан, имконларим чекланганидан ва одамларга нисбатан заифлигимдан Сенга шикоят қиламан. Сен кучсизларнинг Роббисан... Сен бизнинг Парвардигоримизсан... Бизни кимларга ташлаб қўяяпсан? Биз учун дўзахга тенг пучмоқларгами? Ёки душмангами?
Аллоҳим! Тўкилган қонлар, топталган иффат, поймол қилинган ҳурматлар, етим қолган болалар, ўғилларидан айрилган оналар, бева қолган аёллар, вайрон бўлган уй-жойлар ва бузғунга учраган экинлар ҳаққи-ҳурмати Сенга шикоят қиламан, Сенга шикоят қиламан!
Қудратимиз парчаланди... Бирлигимиз бузилди... Йўлларимиз айрилди... Халқимизнинг ожизлигидан, умматимизнинг бизга ёрдам бера олмаслигидан, душманни енгишга қодир эмаслигидан Сенга шикоят қиламиз!