Lancet тиббиёт журналида эълон қилинган тадқиқот хулосаларига кўра, Ғазо секторида Исроил томонидан 186 минг нафардан ортиқ ёки анклав аҳолисининг 8 фоизи Исроил томонидан ўлдирилган бўлиши мумкин. Тадқиқот муаллифларининг фикрича, соғлиқни сақлаш муассасалари кенг миқёсда вайрон бўлгани, озиқ-овқат ва дори-дармонларнинг кескин танқислиги ҳамда ҳозирча тозалашнинг имкони бўлмаган вайроналар остида одамлар жасадлари қолиб кетгани туфайли ҳақиқий кўрсаткич анча юқори.
Япониялик Икуто Хонгу, гарчи ўзи мусулмон бўлмаса ҳам, ижтимоий тармоқлардаги миллионлаб кузатувчиларига Ислом дини ҳақида танитиш билан шуғулланиб келмоқда. Жумладан, японларга “Мақсадим – дунёга Исломни севдириш”, – дейди у. Икуто Хонгу Ўзбекистонга ҳам ташриф буюрган, мамлакатимизнинг диққатга сазовор жойлари, ўзига хосликлари ҳақида кузатувчиларига маълумот берган.
АҚШ ҳарбийлари Нигер пойтахти Ниамей аэропорти яқинидаги 101-ҳаво базасидан ўз ходимларини олиб чиқди. Нигерда ҳокимиятни қўлга киритган ҳарбий хунта Қўшма Штатларга 15 сентябргача мамлакатдаги 1000 га яқин аскари ва ҳарбий техникаларини олиб чиқиш кетишни буюрган эди.
Россия Украинанинг қатор шаҳарларига уюштирган кенг кўламли ракета ҳужумлари натижасида энг камида 37 киши ҳалок бўлди, уларнинг 3 нафари болалар, 170 дан ортиқ киши жароҳатланди. Киевда жойлашган мамлакатдаги энг йирик болалар шифохонасига жиддий зарар етди.
АҚШнинг Boeing компанияси 2018 ва 2019 йилларда Индонезия ва Эфиопияда 737 MAX самолётлари ҳалокати терговларини якунлаш мақсадида фирибгарликка қўл ургани ҳақидаги айбловларни тан олишга рози бўлди. Самолёт ишлаб чиқарувчиси, шунингдек, хавфсизлик ва мувофиқлик дастурларини кучайтириш учун кейинги уч йил ичида камида 455 миллион доллар сармоя киритишга рози бўлди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 276 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Канадада католик черкови жинсий ва жисмоний зўравонликка учраган 200 дан ортиқ жабрланувчига 76 миллион доллар товон пули тўлайдиган бўлди. Черков тасарруфидаги интернат мактабларида тарбияланган 150 мингдан ортиқ маҳаллий ҳинду болаларининг аксарияти руҳонийлар, роҳибалар ва бошқа ўқитувчилар томонидан жисмоний, жинсий ва руҳий зўравонлик ҳамда таҳқирлашларга дучор бўлган. Мактаблар ҳудудидан мингдан ортиқ бола кўмилган оммавий қабрлар топилган.
Исроил армияси 7 октябрь воқеаларида ўз аскарлари ва тинч аҳолига нисбатан “Ганнибал протоколи” қўлланилганини маълум қилди. Ушбу протокол 1986 йилда Исроил армияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, ўз ҳарбий хизматчилари ва тинч аҳоли вакиллари душман қўлига асир тушмаслиги учун уларни йўқ қилишгача бўлган чораларни назарда тутади.
Ғарбий Африканинг учта давлати – Буркина-Фасо, Мали ва Нигер ҳукумати Саҳел давлатлари иттифоқи конфедерациясини тузиш тўғрисидаги битимни имзолади. Январь ойида ушбу уч мамлакат Ғарбий Африка Давлатлари Иқтисодий Ҳамжамиятини (ECОWАS) “хорижий кучлар таъсирида” айблаб, зудлик билан тарк этишга қарор қилганди.
Франциядаги парламент сайловларида сўл партияларнинг "Янги халқ фронти" коалицияси етакчиси Жан-Люк Меланшон ўзининг илк қадамлари сифатида Фаластин давлатини тан олиш ниятини маълум қилди. "Франция Фаластин давлатини ҳозир тан олиши керак. Кучлар мувозанати бутун дунё ушбу геноцидни қоралаётганини кўрсатиши лозим", деди у.