09.07.2024 12:01

Ғазода ҳалок бўлганларнинг ҳақиқий сони 186 минг кишидан ошиши мумкин – тадқиқот

Ғазо секторида Исроил томонидан ўлдирилган фаластинликларнинг ҳақиқий сони 186 минг кишидан ошиши мумкин. Lancet тиббиёт журналида эълон қилинган тадқиқот хулосаларида бу ҳақда сўз боради.

Бу анклав аҳолисининг 8 фоизи можаро пайтида ҳалок бўлганини англатади. Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий маълумотларига кўра, ҳозирда 38 минг киши ҳалок бўлган. Бироқ тадқиқот муаллифларининг фикрича, соғлиқни сақлаш муассасалари кенг миқёсда вайрон бўлгани, озиқ-овқат ва дори-дармонларнинг кескин танқислиги ҳамда одамлар остида қолган вайроналарни тозалашнинг имкони йўқлиги туфайли ҳақиқий кўрсаткич анча юқори.

БМТ маълумотларига кўра, бинолар вайроналари остида 10 мингга яқин жасад бўлиши мумкин. Ғазо секторидаги 9 ойлик уруш давомида биноларнинг 35 фоизи вайрон бўлган.

“Замонавий тўқнашувларда йўлдош ўлимлар сони мақсадли ўлдиришлар сонидан 15 баравар кўп бўлиши мумкин. Шунинг учун биз қурбонлар сони 186 минг ёки ундан ҳам юқори бўлиши мумкин, деб тахмин қилмоқдамиз”, — дейилади тадқиқотда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.