22.04.2025 09:07
110

Иорданияда аёллар ўртасида халқаро Қуръон мусобақаси ўтказилмоқда

Иорданияда 40 мамлакатдан борган аёллар ўртасидаги 20-халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтмоқда. 


Айтиш мумкинки, 1993 йилдан буён ташкил этиб келинаётган ушбу мусобақа дунёдаги энг қадимий ва нуфузли Қуръон мусобақаларидан бири ҳисобланади. Шу вақтгача мусобақаларда 45 мингдан ортиқ иштирокчи қатнашган.


Жорий йилги мусобақанинг очилиш маросимида Иордания Вақфлар, исломий ишлар ва муқаддас масканлар вазири Муҳаммад ал-Халойила ҳам қатнашди. У малика Рония Абдуллоҳ номидан нутқ сўзлаб, бундай мусобақалар Иорданиянинг Ислом динига эътиборининг ифодаси эканини таъкидлаган.



Иордания Вақфлар вазирлигининг аёллар ишлари бўйича директори Ламис ал-Хозим эса аёллар ўртасидаги бундай мусобақалар 20 йилдан буён мунтазам ўтказилиб келинаётганини айтиб ўтган. 


Маълумот учун, айни пайтда ушбу Қуръон мусобақасида 40 мамлакатдан 44 нафар иштирокчи  қатнашяпти.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.