Истанбул яқинида 6,2 магнитудали зилзила юз берди
Туркия табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) Мармара денгизида Силиври соҳилида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлганини маълум қилди.
Ҳозирча зилзила оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
AFAD’га кўра, биринчи силкиниш маҳаллий вақт билан соат 12:13 да, иккинчи зилзила эса, соат 12:49 да қайд этилган.
Икки зилзила эпимаркази ҳам Истанбулнинг марказий қисмидан 50 километр ғарбда, Мармар денгизи соҳилидаги Силиври шаҳри яқинида жойлашган.
Истанбул билан бир қаторда атрофдаги вилоятларда ҳам сезилган зилзила 6,92 километр чуқурликда содир бўлгани аниқланди.
Туркия ички ишлар вазири Али Ерлиқоя бу бўйича расмий баёнот бериб, AFAD’нинг барча гуруҳлари ва тегишли муассасалар сезилган зилзила билан боғлиқ дала тадқиқотларини бошланганини билдирди.