23.04.2025 14:18
42

Доғистонда мусулмонларга қарши махфий кураш олиб бориляптими?

Ижтимоий тармоқларда Доғистон Ички ишлар вазирлиги томонидан Хўжалик ишлари университети (DGUH) ректорига юборилган расмий хат кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Хатда талабалар ва уларнинг диний фаоллиги ҳақидаги маълумотлар тақдим этилиши сўралган.


Шунингдек, ҳукумат вакиллари “экстремистик ғоялар” билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган талабалар рўйхатини сўраган.


Бундан ташқари, полиция қуйидаги белгиларга эга бўлган ўқитувчиларнинг маълумотларини ҳам талаб қилган:


➖Қора ҳижобли;

➖Соқол қўйиб, мўйловини қирқиб юрадиган;

➖Ҳар жума куни маълум бир масжидга қатнайдиганлар (масжиднинг номи ва манзили кўрсатилиши шарт).


Айтилишича, талаб этилган маълумотлар тўлиқ шаклда, босма кўринишда тақдим этилиши шарт.


Расмийлар экстремизмга қарши курашни баҳона қилиб,  мусулмонларга қарши тизимли ва босқичма-босқич назорат кампаниясини амалга оширмоқда, дейилади бу ҳақдаги изоҳларда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.