22.04.2025 15:19
62

исроил* ҳукумати: “Асирлар - асосий мақсад эмас”

исроил* Молия вазири ва ўта ўнг қанотдаги “Диний сионизм” партияси етакчиси Бетсалел Смотрич, Ғазо ҳудудидаги исроиллик асирларни озод этиш ҳукумат учун устувор вазифа эмаслигини очиқ эълон қилди.


“Ҳаққни тан олиш керак: асирларни қайтариш биз учун энг муҳим вазифа эмас”, деди у исроил* радиосига берган интервюсида. Унга кўра, исроил*нинг асосий мақсади — Ғазо билан олиб борилаётган урушда ғалаба қозонишдир.


TRT нашрининг маълум қилишича, бундан аввал ҳам Бош вазир Бинямин Нетаняху урушни тўхтатмаслигини бир неча бор таъкидлаган эди, ҳаттоки ҲАМАС асирларни ўт очишни тўхтатиш эвазига алмашишга тайёрлигини билдирган бўлса ҳам.


исроил* демократлари раҳбари Яъир Голан Смотрични қаттиқ қоралаб, уни “Нетаняху ҳукуматининг асл юзи — инсон ҳаёти ва қадриятларини қурбон қилишни сиёсий стратегияга айлантирган тузум” деб атади.


Либерал йўналишдаги “Еш Атид” партияси депутати Ёрай Лаҳав Херçану эса уни ўз миллатининг бир қисми сифатида қабул қилмаслигини билдирди.


(исроил* - Бу "Азон Глобал"нинг позициясини ифодалайди)

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.