22.04.2025 13:16
57

Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари учун ягона портал ишга тушади

Дин ишлари бўйича қўмита ва Рақамли технологиялар вазирлиги 2025 йил 1 сентябрга қадар "Ҳаж ва Умра ягона портали" ҳамда унинг мобил иловасини ишлаб чиқади. Бу президентнинг диний соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишга доир фармонида кўзда тутилган.


Портал Ҳаж тадбирларига борувчи фуқароларнинг ягона электрон навбати ҳамда Умра тадбирларига юбориладиган зиёратчиларнинг электрон рўйхати шакллантириладиган тизим ҳисобланади.


Унда Ҳаж ва Умра фаолияти тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ жараёнлар рақамлаштирилади. 


Вазирлик ва идоралар қўмита сўровига кўра ўзининг ахборот тизимлари порталга интеграция қилинишини таъминлайди.


Қўмита портал фаолиятини молиялаштиришга, техник жиҳатдан қўллаб-қувватлашга, алоқадор давлат ва нодавлат ташкилотлар учун фойдаланиш имкониятини яратишга масъул давлат органи ҳисобланади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.