Англияда асосий мухолифат етакчиси Кеир Стармерга "Ғазода ўт очишни тўхтатишга чақириш учун яна қанча бола қурбон бўлиши керак?" деган саволни берган икки шахс ҳибсга олинди.
БМТ Бош Ассамблеяси Фаластинни қўллаб-қувватловчи 5 та резолюцияни қабул қилди. Улар орасида фаластинликларга ёрдам бериш, ишғол қилинган ҳудудларда яҳудий аҳоли пунклари билан боғлиқ резолюциялар бор.
Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидида тўққиз ҳафтадан буён Исроил кучлари томонидан жума намозини ўқишга тўсқинлик қилинмоқда.
Россия президенти Владимир Путин 2024 йилги президентлик сайловида иштирок этишини маълум қилди.
Ғазо шимолида Исроил Мудофаа армияси бош штабининг собиқ бошлиғи Гади Айзенкотнинг ўғли сержант Гал Меир Айзенкот йўқ қилинди.
Номаълум жангарилар Ироқ пойтахти Боғдод шаҳри марказидаги қаттиқ қўриқланадиган “яшил ҳудуд”да жойлашган АҚШ элчихонасини ракета билан ўққа тутди.
Босқинчи Исроил Ғазода тинч аҳоли, айниқса аёллар ва болаларга қарши олиб бораётган қонли урушидан ўзи ҳам катта зарар кўрмоқда. Айниқса, туризм, авиация, меҳнат бозори катта зарар кўрмоқда.
АҚШ Сенати Украина ва Исроилга 110 миллиард долларлик моддий ёрдам ажратиш тўғрисидаги қонунни рад этди.
АҚШ президенти Жо Байденнинг ўғли Хантер Байден ҳукуматга 1,4 миллион долларлик солиқларни тўлашдан бўйин товлагани билан боғлиқ тўққизта жиноятда айбланмоқда.
Озод қилинган исроиллик собиқ маҳбуслар журналистларда асирликда вақтларида ҲАМАСдан эмас, Исроил уларни бомбардимон қилиб ўлдириши мумкинлигинидан қўрқишганини маълум қилди.