Англияда асосий мухолифат етакчисига норозилик билдирган икки нафар Фаластин тарафдори ҳибсга олинди
Англияда асосий мухолифатдаги Меҳнат партияси раҳбари Кеир Стармерга "Ғазода ўт очишни тўхтатиш чақириқларини қўллаб-қувватламади" деган сабаб билан норозилик билдирган икки нафар Фаластин тарафдори қўлга олинди.
Стармер Шотландия Меҳнат партиясининг тантанали кечки
зиёфатида қатнашиш учун Глазгога поезд сафари чоғида ва сафардан кейин вокзалда
бир гуруҳ инсонлар томонидан норозиликларга дуч келди.
Саёҳат давомида унга яқинлашган киши: "Кеир, Фаластинда ўт очишни
тўхтатишга чақиришгача яна
қанча бола ўлиши керак? 7 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлди. 7 мингдан ортиқ бола
Исроил томонидан ўлдирилди. Бу қабул қилиниши мумкин эмас. Қани инсон
ҳуқуқлари, қани демократия?”
дея саволлар берди.
Кеир
Стармер сукут сақлаб турган
вақтда хавфсизлик ходимлари асосий мухолифат етакчисига муносабат
билдирган шахсни олиб кетишга
ҳаракат қилишди.
Шотландия Полиция хизмати матбуот котиби воқеа ортидан
берган баёнотида намойишдан хабардор эканлиги, полицияга қаршилик
қилган икки кишининг ҳибсга олингани ва тергов давом этаётганини билдирди.
Асосий мухолифат етакчиси Стармер ўз партияси депутатлари ва
сайловчиларининг Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириқларини рад этиб келмоқда.
Лейбористлар партиясининг 7 октябрдан бери Исроилни
қўллаб-қувватлаган баёнотлари ва Стармернинг "Исроилнинг Ғазога сув,
озиқ-овқат ва ёқилғи киришига тўсқинлик қилишга ҳақли" деган даъволари
партияда баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.
Стармер ўзининг кейинги баёнотида унинг сўзлари нотўғри
тушунилганини айтди.