АҚШ Сенати Украина ва Исроилга моддий ёрдам ажратиш тўғрисидаги қонунни рад этди
АҚШ Сенати Украина, Исроил ва Тайванни қўллаб-қувватлаш ва бошқа мақсадлар учун жами 110 миллиард доллар ажратишни кўзда тутган қонун лойиҳасини маъқуллашдан бош тортди, дея хабар бермоқда The Washington Post.
Ўзгартиришларга
қарши томон жуда кичик фарқ - 49га қарши 51 та овоз билан ғалаба қозонди.
Аввалроқ
Байден маъмурияти қонун лойиҳасини қабул қилиш Украинани молиявий
қўллаб-қувватлашни давом эттириш учун зарурлиги, акс ҳолда саноқли ҳафталар
ичида мағлуб бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.
Кўпчилик
кузатувчиларнинг фикрича, АҚШ Сенатининг ушбу қонун лойиҳасини қабул қилмагани америкаликлар
томонидан Исроилни қўллаб-қувватлаш заифлашганига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Экспертлар
буни АҚШнинг Россия билан музокаралар столига ўтириш таклифига рад жавобини
бераётган Владимир Зеленскийга қарши йўналтирилган намойишкорона қадами деб
ҳисобламоқда. Бу нуқтаи назарга кўра, Вашингтон Украина можаросига имкон қадар
тезроқ чек қўйишга ва Киевда қолган ҳудудларни сақлаб қолишга, кейин эса
Украинани тинчлик шартномаси имзолангандан кейин НАТОга қўшиб олишга ҳаракат
қилмоқда.