Путин президентлик сайловида қатнашишини маълум қилди
Россия президенти Владимир Путин 2024 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловида номзодини илгари суришини маълум қилди. Россия ОАВларининг хабар беришича, Путин Кремль саройида аскарларга медалларни топшириш маросимида бу ҳақда маълум қилган.
"Яширмайман,
ҳар хил вақтларда ҳар хил фикрлар бўлади. Лекин ҳозир сиз ҳақсиз, ҳозир қарор
қабул қилиш керак бўлган вақт. Мен Россия Федерацияси президенти лавозимига
номзодимни қўяман", - деди Путин Кремлда Россия қаҳрамонлари билан учрашувда.
Федерациялар
Кенгаши кеча президентлик сайлови санасини аниқлаш мақсадида йиғилиб, сайловни
2024 йил 17 мартда ўтказишга қарор қилган эди.
Россияда аввалги президентлик сайловлари 2018 йилнинг 18
мартида бўлиб ўтган ва Владимир Путин 76,69 фоиз овоз билан президент этиб
сайланган эди.
Владимир
Путин 2024 йилги сайловларда бешинчи бор номзод сифатида қатнашади.