АҚШнинг Боғдоддаги элчихонаси номаълум жангарилар томонидан ўққа тутилди
Номаълум жангарилар Ироқ пойтахти Боғдод шаҳри марказидаги қаттиқ қўриқланадиган “яшил ҳудуд”да жойлашган АҚШ элчихонасини ракета билан ўққа тутди. Бу ҳақда Shafaq News Ироқ хавфсизлик кучларидаги манбаларига таяниб хабар қилди.
Қайдэтилишича,
Америка дипломатик миссияси ҳудудида кучли портлашлар эшитилган ва бинода
сигнал сиреналари янграган. Ҳозирча ҳеч бир ҳарбийлашган ташкилот ҳужум учун
жавобгарликни ўз зиммасига олгани
йўқ.
Маълумотларга
қараганда, Исроил 7 октябрь куни Ғазога уюштирган ҳужумларидан кейин АҚШ
бошчилигидаги халқаро коалиция кучларининг Ироқ ва Суриядаги базаларига қарши
70 дан ортиқ ҳужум уюштирилган.
Ҳужумларнинг
аксариятини Эрон тарафдори ҳисобланган шиаларнинг Ироқ исломий қаршилиги деб
номланган гуруҳ ўз зиммасига олган.