Ал-Ақсода 9 ҳафтадирки, жума намозини ўқишга тўсқинлик қилинмоқда
Босқин остидаги Шарқий Қуддусда жойлашган Ал-Ақсо масжиди атрофидаги чекловларни давом эттирган Исроил полицияси бу ҳафта ҳам Ақсода жума намозини ўқишни истаган фаластинликларга қаршилик кўрсатди.
Исроил кучлари Ал-Ақсо масжиди жойлашган Қуддуснинг Эски
шаҳар қисмидаги
кўчаларни темир тўсиқлар билан ёпиб, эрталабдан фаластинлик ёшлар, ҳатто баъзан кекса
фаластинликларни ҳам Ал-Ақсога киришига рухсат бермади.
Одатда жума кунлари 100-150 минг киши навбатга турадиган
Масжидул Ақсода 7 октябрдан сўнг 8 ҳафтадан бери кузатилган ҳолат бу ҳафта
ҳам такрорланди ва Исроилнинг чекловлари
туфайли у ерда атиги 5 мингга яқин мусулмон намоз ўқишга муваффақ бўлди.
Исроил кучлари Эски шаҳар ҳудудида темир тўсиқлар билан
ўрнатилган назорат пунктларида шахсий текширувлар ўтказди ва кўплаб
фаластинликни қайтариб юборди.
Жума намози учун Ақсога киритилмаган фаластинликлар Ҳарами
Шариф атрофида намозларини адо этдилар.