Исроиллик маҳбус: ҲАМАСдан эмас, балки Исроил бизни ўлдириши мумкинлигидан қўрқдик
Исроил ва ҲАМАС ўртасида эришилган маҳбус алмашиш келишуви доирасида озод этилган маҳбуслардан бири ҲАМАС қўлида бўлган исроилликлар ҳаётидан хавотирда эканликларини билдириб, “Биз ҲАМАСдан эмас, балки Исроил бизни ўлдириши мумкинлигидан қўрқдик. Кейин эса “Сени ҲАМАС ўлдирди”, дейишарди”, - деди. Бу ҳақда Исроилнинг Haaretz газетаси маълум қилди, дея хабар бермоқда TRT haber.
Нашрнинг ёзишича, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ва Исроил уруш кабинети аъзолари озод этилган исроиллик маҳбуслар оилалари билан учрашган. Суҳбат жараёнида собиқ маҳбуслар Исроил ҳукуматини танқид қилди.
Исроилнинг Ғазони бомбардимон қилгани ҳақида маҳбуслардан бири: "Ўзимизни ташқарида нима бўлаётганини билмагандек ҳис қилдик. Сиз разведка борлигини даъво қиляпсиз, лекин ҳақиқат шуки, бизни бомбардимон қилишди", - деди.
Озод қилинган маҳбус аёллардан бири эса турмуш ўртоғи ҳамон ҲАМАС қўл остида бўлган аёл Исроилнинг ҲАМАС туннелларини денгиз суви билан тўлдириш режасига тўхталиб: “У туннелларга олиб кетилганди ва сиз туннелларни денгиз суви билан тўлдириш ҳақида гапиряпсиз. Сиз маҳбуслардан кўра сиёсатни биринчи ўринга қўймоқдасиз”, - деди.
"Асирларнинг қаердалигини билмайсиз"
Яна бир собиқ маҳкум Исроилнинг Ғазони тинимсиз бомбардимон қилишлари туфайли ҳамон асирликда қолаётган исроилликларнинг ҳаётидан хавотирда эканини таъкидлаб, "Телевизорда кўрганларим мени кўпроқ қўрқитмоқда. (Исроил) портлашларини кўряпман ва маҳбусларнинг қаерда экани ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмассиз. Мен портловчи моддалар билан ўралган уйда эдим. Туннелларда ухладик ва ҲАМАСдан эмас, Исроил бизни ўлдириши мумкинлигидан қўрқардик. Кейин эса: “Сизни ҲАМАС ўлдирди”, дейишарди”, - деди.
Маҳбуслардан яна бири ўзлари учун ҳеч нарса қилинмаётгандек ҳис қилишгани, сақланаётган жойлари бомбалангани, жароҳатланган ҳолатда қочишга мажбур бўлганларини, вертолёт уларга қарата ўқ узганини айтди.