Таҳлил

  • Мубашшир Аҳмад Ўзбекистонга тақиқланган материаллар олиб кирмаган – тармоқ фойдаланувчиси

    Домла Исроилни ҳақоратлаганликда айбланмоқда, 156-модда билан “Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш” айби қўйилмоқда. Далиллардан биттаси “лаънати Исроил” деган гапи экан. Нима бўпти, Исроил ҳукуматини – сионларни бугун бутун олам сўкяпти. Ҳатто сўкаётганлар орасида жуҳудлар бор. Исроилнинг ўзида туриб ҳам сўкишяпти. Раввинлари Исроил ҳукуматини “шайтон ҳукумат” деб фатволар чиқарган... Жаҳон халқлари Исроилни ёмонлаб турганда, гўдаклару аёлларни қирғин қилаётганларни ўзбеклар олқишлаши керакми? Биз бунчалар виждонсиз эмасмиз. Орага дин, иймон масаласини қўшмаганда ҳам, инсонийликнинг ҳеч бир қолипига сиғмайди-ку бу иш!

    Давомини ўқиш...
    746
    10.09.2025 11:27
  • Мулоҳаза: сионистлар фашистлардан ҳам ўзиб кетишдими?

    X (собиқ твиттер)да ўқидим (ким ёзганини эслай олмайман) "исроилликлар Ғазодаги даҳшатли қирғинбарот учун Холокост воқеалари елкасига юкланган немисларга қараганда кўпроқ жавобгар экан". Ушбу сўзлар муаллифи 5 та сабаб келтирган, лекин мен 3 тасини эслаб қолдим:

    Давомини ўқиш...
    470
    27.08.2025 09:53
  • Мулоҳаза: Истанбулда тўй харажати 1 млн лирага етди, Ўзбекистонда-чи?

    Истанбулда тўй қилишнинг ўртача харажати 1 млн лирага яқинлашди. Режалаштириш агентлиги (İPA) маълумотларига кўра, турклар оддий тўй қилиш учун 850 минг лира (≈ 20,7 минг доллар), очиқ осмон остидаги тўй учун эса 982 минг лира (≈ 23,9 минг доллар) сарфлашади. Бу ҳисоб-китобларга хина қўйиш, нишон, тақинчоқ тақиш маросимлари ва асал ойи харажатлари киритилмаган. Ҳайрон бўлманг, Ўзбекистонда ҳам вазият бундан қолишмайди.

    Давомини ўқиш...
    904
    23.08.2025 17:29
  • АҚШ исроилга босқинчилик бўйича "дарс беради"ми?

    Бугун Америка Қўшма Штатлари ўзини демократия ва эркинлик ҳомийси сифатида кўрсатади. Аммо унинг тарихида ўчмайдиган қора саҳифа бор – ҳақиқий америкалик ҳиндуларга қарши геноцид. Америкалик олим, географ ва биолог Жаред Даймонднинг "Қуроллар, микроблар ва пўлат" асарида даҳшатли маълумотни келтиради: европаликларнинг қитъага қадами етганидан сўнг ишғол ҳамда инфекциялар туфайли тахминан 60-80 миллион ҳинду қирилиб кетган.

    Давомини ўқиш...
    440
    21.08.2025 17:35
  • Музокаралар ва “илтижолар” Ғазодаги очарчиликни тўхтата олмайди

    1949 йилдаги Тўртинчи Женева Конвенцияси ва 1907 йилдаги Гаага Регламентларида очиқ айтилган: босқинчи давлатлар ўз назоратидаги аҳолига озиқ-овқат, сув ва тиббий хизматни таъминлашга мажбур! Буни тўсиш ёки кечиктириш эса нафaқат ғайриинсоний, балки уруш жинояти сифатида баҳоланади. Бундан ташқари, маҳаллий аҳолини мажбуран кўчириш ёки ўз фуқароларини ишғол қилинган ҳудудларга жойлаштириш ҳам халқаро ҳуқуққа зиддир. Босқинчи исроил эса бу нормаларни мунтазам равишда бузмоқда.

    Давомини ўқиш...
    439
    14.08.2025 07:20
  • Таҳлил: Зангезур коридори нима ва у нима учун керак?

    Зангезур коридори Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ мамлакатлари учун иқтисодий ва геосиёсий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга. Forbes томонидан келтирилган Жаҳон банки ҳисоб-китобларига кўра, коридор очилса, 2027 йилгача жаҳон савдосининг йиллик ҳажми қиймат жиҳатидан 50-100 миллиард долларга ошиши мумкин. Bloomberg баҳолашича, йўлни блокдан чиқариш Евроосиё орқали юк транзитини 12-15 соатга қисқартирган бўларди. Caspian Policy Center ҳисоб-китоблари бўйича, 5-10 йил ичида инфратузилма харажатларини 3-5 миллиард долларга тежаш мумкин, Oxford Economics эса йиллик логистика харажатларини 20-30 миллиард долларга камайишини прогноз қилган.

    Давомини ўқиш...
    738
    12.08.2025 17:27
  • Аслида гап мияда

    Аҳмадбойга пул тикканларнинг аксари Хбетга ҳам тиккан. Аҳмадбой йўқолгани билан, Тешавойга пул тикаверишади. Ўша Аҳмадбойга алданганлар унинг пирамида эканлигини, бир кун келиб қанчадан-қанча одам тушиб қолишини ҳам билган. Фақат "орада мен пулимни айлантириб оламан", деб ўйлаган. Шунинг учун биринчи навбатда мия билан шуғулланиш керак. Жей Лога ўхшаган томошалар бўлаверади, қачонки ўшандан мазза қиладиган миялар бор экан.

    Давомини ўқиш...
    458
    09.08.2025 06:30
  • Танқидий фикрлаш: Фаластин давлатини тан олиш ортида нима турибди?

    Сўнгги ҳафталарда қатор мамлакатлар, жумладан Испания, Норвегия, Ирландия, Словения ва бошқалар Фаластин давлатини расман тан олиши ҳақида расмий баёнотлар билан чиқишди. Баъзилар буни тарихий қадам, деб баҳолашмоқда. Бошқалар учун эса – бу ўнлаб йиллик босқин ва азоблардан кейинги маънавий ғалабадир. Аммо бу дипломатик ҳаракатлар ортида анча мураккаб стратегик манфаатлар ётибди.

    Давомини ўқиш...
    531
    07.08.2025 13:46
  • Миллат келажаги тарбияга боғлиқ

    Сўнгги йилларда жаҳон миқёсида ёшлар орасида руҳий бўшлиқ, умидсизлик, ўз жонига қасд қилиш, маънавий инқироз ҳолатлари кескин ортиб бормоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (WHO) маълумотига кўра, ҳар йили 700.000 дан ортиқ инсон ўз жонига қасд қилади. Бу ҳар 40 сонияда бир инсон демакдир. Ўз жонига қасд қилиш 15-29 ёшлилар орасида иккинчи ўринда туради. Илмий тадқиқотлар кўрсатадики, бундай оғир ҳолатларнинг 70% дан ортиғи болаликда тўғри тарбия берилмагани, оилада меҳр ва эътибор етишмаслигидан келиб чиқади.

    Давомини ўқиш...
    307
    04.08.2025 08:45
  • Фаластиннинг тан олинишидан ким манфаатдор?

    Маҳмуд Аббос Исроил ва АҚШни қанчалик хотиржам қилишга уринмасин, сионистлар Фаластин маъмуриятини ҳақорат қилиш, заифлаштириш, унга нисбатан санкциялар жорий қилиш ва иқтисодий инқирозга учратиш ҳаракатларидан тўхтамаяпти. ҲАМАСнинг қуролли қаршиликни легаллаштиришдаги асосий далили – бу шундан иборатки: куч ишлатмай курашиш, ахборот тарғиботи, фуқаролик итоатсизлиги, халқаро судлар, дипломатия, тинчлик жараёнлари – буларнинг барчаси бефойда. Агар шуларга уринсангиз, Исроил ва АҚШдан шунчаки тарсаки ейсиз, дунё эса сизга эмас, босқинчига оғишади, натижа эса – ноль.

    Давомини ўқиш...
    415
    01.08.2025 17:02
1
2
3

...

17

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.