Таҳлил
Бирлашиш вақти келди: Мусулмонларнинг НАТОси қачон тузилади?
“Бирликсиз тинчлик бўлмайди”, деган ҳақиқат Ғазода яна бир бор яққол намоён бўлди. 2 миллиардга яқин мусулмоннинг тарқоқлиги, бир ёқадан бош чиқармаслиги уни бир неча давлатлар қаршисида ожиз қилиб қўйди. Шу ўринда Ислом олами ўзининг мудофаа ва тинчликпарвар кучларини яратиши кераклиги кун тартибига чиқди. Бу тузилма нафақат ҳарбий, балки дипломатик, иқтисодий ва гуманитар соҳаларда ҳам мусулмон кучларини бирлаштириши керак, дейилади Yeni Şafak нашри таҳлилида.
Давомини ўқиш...8117.09.2025 06:20Ҳақиқий мустақиллик ўзи ишлаб чиқарган қуролларга эга бўлишдир
Араб мамлакатларининг АҚШда ишлаб чиқарилган ҳужумкор ва мудофаа қуролларни ҳеч қачон АҚШ рухсат бермаган ҳолатларда ишлатиб бўлмайди. Уларнинг орасида тиш-тирноғигача юксак технологияли АҚШ қуроллари билан қуролланган давлатларнинг бирортаси Исроилга хавф туғдирмайди.
Давомини ўқиш...18411.09.2025 08:15Исроил Қатарга зарба бериб, АҚШнинг "обрўси"ни тўкди – экспертлар
Қатарда АҚШнинг энг йирик ҳарбий базаси — Ал-Удейд жойлашган. Ана шу стратегик объект жойлашган ҳудудда йирик хорижий махсус операция ўтказилгани АҚШнинг иттифоқчи давлат хавфсизлигини таъминлашдаги ожизлигини кўрсатади. Форс кўрфази давлатлари — Саудия Арабистони ва БАА учун ҳам бу аниқ сигнал: Америка хавфсизлик тизимлари ва ўзаро ёрдам шартномалари яқин иттифоқчилари қаршисида ишламайди.
Давомини ўқиш...17310.09.2025 12:37Мубашшир Аҳмад Ўзбекистонга тақиқланган материаллар олиб кирмаган – тармоқ фойдаланувчиси
Домла Исроилни ҳақоратлаганликда айбланмоқда, 156-модда билан “Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш” айби қўйилмоқда. Далиллардан биттаси “лаънати Исроил” деган гапи экан. Нима бўпти, Исроил ҳукуматини – сионларни бугун бутун олам сўкяпти. Ҳатто сўкаётганлар орасида жуҳудлар бор. Исроилнинг ўзида туриб ҳам сўкишяпти. Раввинлари Исроил ҳукуматини “шайтон ҳукумат” деб фатволар чиқарган... Жаҳон халқлари Исроилни ёмонлаб турганда, гўдаклару аёлларни қирғин қилаётганларни ўзбеклар олқишлаши керакми? Биз бунчалар виждонсиз эмасмиз. Орага дин, иймон масаласини қўшмаганда ҳам, инсонийликнинг ҳеч бир қолипига сиғмайди-ку бу иш!
Давомини ўқиш...24910.09.2025 11:27Мулоҳаза: сионистлар фашистлардан ҳам ўзиб кетишдими?
X (собиқ твиттер)да ўқидим (ким ёзганини эслай олмайман) "исроилликлар Ғазодаги даҳшатли қирғинбарот учун Холокост воқеалари елкасига юкланган немисларга қараганда кўпроқ жавобгар экан". Ушбу сўзлар муаллифи 5 та сабаб келтирган, лекин мен 3 тасини эслаб қолдим:
Давомини ўқиш...27427.08.2025 09:53Мулоҳаза: Истанбулда тўй харажати 1 млн лирага етди, Ўзбекистонда-чи?
Истанбулда тўй қилишнинг ўртача харажати 1 млн лирага яқинлашди. Режалаштириш агентлиги (İPA) маълумотларига кўра, турклар оддий тўй қилиш учун 850 минг лира (≈ 20,7 минг доллар), очиқ осмон остидаги тўй учун эса 982 минг лира (≈ 23,9 минг доллар) сарфлашади. Бу ҳисоб-китобларга хина қўйиш, нишон, тақинчоқ тақиш маросимлари ва асал ойи харажатлари киритилмаган. Ҳайрон бўлманг, Ўзбекистонда ҳам вазият бундан қолишмайди.
Давомини ўқиш...51023.08.2025 17:29АҚШ исроилга босқинчилик бўйича "дарс беради"ми?
Бугун Америка Қўшма Штатлари ўзини демократия ва эркинлик ҳомийси сифатида кўрсатади. Аммо унинг тарихида ўчмайдиган қора саҳифа бор – ҳақиқий америкалик ҳиндуларга қарши геноцид. Америкалик олим, географ ва биолог Жаред Даймонднинг "Қуроллар, микроблар ва пўлат" асарида даҳшатли маълумотни келтиради: европаликларнинг қитъага қадами етганидан сўнг ишғол ҳамда инфекциялар туфайли тахминан 60-80 миллион ҳинду қирилиб кетган.
Давомини ўқиш...27121.08.2025 17:35Музокаралар ва “илтижолар” Ғазодаги очарчиликни тўхтата олмайди
1949 йилдаги Тўртинчи Женева Конвенцияси ва 1907 йилдаги Гаага Регламентларида очиқ айтилган: босқинчи давлатлар ўз назоратидаги аҳолига озиқ-овқат, сув ва тиббий хизматни таъминлашга мажбур! Буни тўсиш ёки кечиктириш эса нафaқат ғайриинсоний, балки уруш жинояти сифатида баҳоланади. Бундан ташқари, маҳаллий аҳолини мажбуран кўчириш ёки ўз фуқароларини ишғол қилинган ҳудудларга жойлаштириш ҳам халқаро ҳуқуққа зиддир. Босқинчи исроил эса бу нормаларни мунтазам равишда бузмоқда.
Давомини ўқиш...29214.08.2025 07:20Таҳлил: Зангезур коридори нима ва у нима учун керак?
Зангезур коридори Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ мамлакатлари учун иқтисодий ва геосиёсий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга. Forbes томонидан келтирилган Жаҳон банки ҳисоб-китобларига кўра, коридор очилса, 2027 йилгача жаҳон савдосининг йиллик ҳажми қиймат жиҳатидан 50-100 миллиард долларга ошиши мумкин. Bloomberg баҳолашича, йўлни блокдан чиқариш Евроосиё орқали юк транзитини 12-15 соатга қисқартирган бўларди. Caspian Policy Center ҳисоб-китоблари бўйича, 5-10 йил ичида инфратузилма харажатларини 3-5 миллиард долларга тежаш мумкин, Oxford Economics эса йиллик логистика харажатларини 20-30 миллиард долларга камайишини прогноз қилган.
Давомини ўқиш...54712.08.2025 17:27Аслида гап мияда
Аҳмадбойга пул тикканларнинг аксари Хбетга ҳам тиккан. Аҳмадбой йўқолгани билан, Тешавойга пул тикаверишади. Ўша Аҳмадбойга алданганлар унинг пирамида эканлигини, бир кун келиб қанчадан-қанча одам тушиб қолишини ҳам билган. Фақат "орада мен пулимни айлантириб оламан", деб ўйлаган. Шунинг учун биринчи навбатда мия билан шуғулланиш керак. Жей Лога ўхшаган томошалар бўлаверади, қачонки ўшандан мазза қиладиган миялар бор экан.
Давомини ўқиш...31409.08.2025 06:30
...