-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 284 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Польша депутатлари кўпчилик овоз билан ҳарбийлар ва чегарачиларга Беларусдан мамлакатга ноқонуний йўл билан ўтмоқчи бўлган муҳожирларга ҳақиқий ўқлардан отиш имконини берувчи янги қонунни қабул қилишди. Қонун ўтган ҳафтада муҳожир Беларус ҳудудидан туриб улоқтирган найзадан ҳалок бўлган польшалик чегарачининг фожиали ўлими ортидан қабул қилинди.
-
АҚШнинг БМТдаги вакили ўринбосари Мяньма режими кўчирилган одамлар, жумладан аракан мусулмонларидан тирик қалқон сифатида фойдаланаётганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Мяньмада давлат тўнтаришидан кейин инсонпарварлик ёрдамига муҳтожлар сони 1 миллиондан 18,6 миллионга ошган.
-
Келгуси ҳафтада Пекинда Фаластиннинг асосий ҳаракатлари - ҲАМАС ва Фатҳ вакилларининг музокаралари бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бир қатор учрашувлар икки ҳаракат ўртасидаги келишмовчиликни бартараф этишга ёрдам бериши айтилди. Кузатувчилар шу вақтга қадар бўлиб ўтган музокараларда муваффақиятга эришилмаганини Ғарбий Соҳилни назорат қилаётган Фатҳ ҳаракатига АҚШнинг босими мавжудлиги билан изоҳламоқда.
-
Қуръони карим - Аллоҳнинг каломидир. Ундан бир қатор ғайбий хабарлар ҳам ўрин олган бўлиб, ушбу ғайбий хабарларга бағишланган рисоламизнинг навбатдаги қисмида Макка фатҳи ҳақида суҳбатлашамиз. Навбатдаги қисм видеосини сайтимизда томоша қилишингиз мумкин.
-
2023 йил 27 январда қуролли ҳужум натижасида фаолиятини тўхтатган Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонаси янги манзил ва янги бинода иш бошлади. Эрон томони янги элчихона биноси олдида дипломатик хавфсизликни таъминлаш учун тегишли чоралар кўргани маълум қилинди.
-
2016 йил 15 июль кечаси Туркияда демократик йўл билан сайланган ҳукуматни ағдаришга қаратилган хоинона давлат тўнтаришига уриниш амалга оширилган эди. Ушбу ғалаён қандай бошланди, қандай ҳодисалар рўй берди, давлат тўнтаришига қасд қилганларга қарши қандай курашилди – Туркия президенти ҳузуридаги Коммуникация бошқармаси бошлиғи, профессор Фаҳреттин Алтун мақоласида.
-
Исроилда 7 октябрдан буён 46 мингдан ортиқ корхона ва ташкилоти ўз фаолиятини тўхтатди. Урушдан асосан қурилиш, савдо-сотиқ, туризм ва қишлоқ хўжалиги соҳалари жиддий зарар кўрмоқда. Йил охирига қадар ёпилган ширкатлар сони 60 мингтага етиши мумкин. Ҳолат шу зайлда давом этадиган бўлса, кейинги йилга қадар Исроил тахмин этиб бўлмас даражадаги жиддий инқирозга юз тутиши мумкин
-
Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Британиянинг Telegraph нашри томонидан Тоғли Бадахшон мухтор вилояти ҳудудида тожик-хитой ҳарбий базаси мавжудлиги ҳақидаги хабарини рад этди. "Бу масала тожик-хитой музокаралари кун тартибида бўлмаган ва йўқ”, - дейилади хабарда.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 283 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.