2024 йил охиригача Катта еттилик давлатлари (G7) етакчилари Россиянинг музлатилган активларидан тушган фойдадан Украинага 50 миллиард доллар ажратиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда AFP Елисей саройига таяниб, хабар берди.

Қайд этилишича, АҚШнинг ушбу ташаббусини Германия канцлери Олаф Шольц "тарихий қадам", деб атади.

"Украина энди зарур қуролларни сотиб олиши ва ўзини реконструкция қилиш учун етарли маблағга эга бўлиши мумкин", – деган у. 

У, шунингдек, Путиннинг ҳамма Украинани қўллаб-қувватлашдан бош тортмагунича урушни давом эттирмоқчилиги ҳақидаги сўзларини ҳам ёдга олган.

Мавзуга алоқадор