14.06.2024 10:18

Индонезия элчиси Тошкентда вафот этди

Жорий йилнинг 13 июнь куни Индонезиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тошкентда вафот этди. Бу ҳақда элчихонанинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берилди.

Маълумот учун, тиббиёт фанлари магистри, профессор Сунарио Картадината бир вақтнинг ўзида Индонезиянинг Қирғизистондаги элчиси ҳам ҳисобланган.

74 ёшли Сунарио Картадината 2019 йилдан бери Ўзбекистонда дипломатик фаолият олиб бораётганди.

Ҳозирча элчихона унинг ўлими сабабига аниқлик киритмаган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.