15.06.2024 12:57

Ҳизбуллоҳнинг ракета зарбаларига дош беролмаган Исроил чекинмоқда

Ҳизбуллоҳнинг оммавий ва узлуксиз ҳужумларидан сўнг, Исроил босқинчи кучлари Фаластин шимолидаги назоратини йўқотди. Бу ҳақда "Большой Ближний Восток" Telegram-канали хабар берди.

Унга кўра, бир неча соат ичида Ҳизбуллоҳ 200 та ракета учирган. Яқинда ахборот агентликлари Қўшма Штатлар Исроилга бор-йўғи 100 та ракета етказиб беришга ваъда бергани ҳақида хабар тарқатганди. Бу эса шу пайтгача берилган АҚШ ёрдамини ҳисобга олсак, денгиздан томчидек гап. Айни пайтда бундай гап-сўзлар Қўшма Штатлар энди (бир вақтнинг ўзида ҳам Исроил, ҳам Украина учун) бунчалик кўп ҳарбий қурол ишлаб чиқаришга чидай олмаслигини билдиради. 

Ҳатто Американинг ўзида атиги 16 та Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими мавжуд. Ҳизбуллоҳ аллақачон Исроилда улардан бирини йўқ қилган.

Сионист режимининг пропагандачи ОАВлари ҳам армияда қурол-яроғ билан боғлиқ муаммолар ва кадрлар етишмовчилигидан сўзлай бошлагани бежиз эмас.

Турли йўналишлардан ҳужумга ўтган Ҳизбуллоҳ Темир гумбаз тизимини ёриб ўтишга муваффақ бўлган. Шунингдек, Ливан қаршилик ҳаракати Американинг  GPS навигациясидан эмас, Эроннинг сунъий йўлдош тизимидан фойдаланади.

Исроил ҳарбийлари уларнинг "махсус ўқитилган итлари порох ҳидини сезмаётгани, биноларга ёки туннелга киришганида, портлаш оқибатида итдек ўлиб кетаётгани"дан нолиб, Америка нашрларига интервью бераётгани ҳам ёвузлик устида қурилган режимнинг таназзулидан дарак бермоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.