Зоҳидон шаҳри

Эрон жануби-шарқидаги Зоҳидан шаҳри (Систон ва Балужистон вилояти) халқаро аэропорти яқинида кучли портлаш овози эшитилган. Бу ҳақда форс Telegram-каналлари хабар бермоқда.
Ҳозирча портлашга нима сабаб бўлгани ва қурбонлар бор-йўқлиги номаълум. Эрон расмийлари ҳам бу вазиятга изоҳ бермаган.
Таъкидлаш жоизки, сунний балужлар истиқомат қиладиган Систон ва Балужистон вилояти Эрондаги энг йирик норозилик маркази бўлиб, тез-тез аксилҳукумат намойишлари ва хавфсизлик кучларига қарши тўқнашувлар билан ажралиб туради.
Шу боис ҳам Эрон парламенти мазкур ҳудудни турли номдаги 4 та вилоятга бўлиш таклифини муҳокама қилаётган эди. Шунингдек, 10 миллион одамни кўчириш ҳамда Систон ва Балужистон қирғоқларини бошқа вилоятларга ўтказиш масалалари ҳам кўриб чиқиляпти.

Мавзуга алоқадор