Расмий тақиқларга қарамай Туркия маҳсулотлари Греция орқали Исроилга юборилмоқда. Бу ҳақда Британиянинг Middle East Eye таҳлилий сайти маълум қилди. 

Қайд этилишича, Анқаранинг Тель-Авив билан тўғридан-тўғри савдо алоқаларини тўхтатиш қарорига қарамай, турк компаниялари Греция каби учинчи давлатлар орқали Исроил билан савдо қилишда давом этяпти.  

Ушбу корхоналар Грецияни Туркиянинг саноат базасига яқинлиги ва сионистларга товар етказиб бериш учун қулайлиги учун афзал кўради.

Мамлакат экспортчилари ассамблеяси (TIM) маълумотларига кўра, май ойида Туркиянинг Грецияга экспорти ўтган йилга нисбатан 71 фоизга ошиб, 375 миллион долларга етган.

Эслатиб ўтамиз, президент Ражаб Тоййиб Эрдўған Туркия 9,5 миллиард долларлик айланмасига қарамай, Исроил билан савдони тўхтатгани ҳақида маълум қилган эди.

Мавзуга алоқадор