Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 259 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Хон Юнусда кўчирилганларнинг чодирларига, Рафаҳ, Дайр ал-Балоҳ ва Нусайрат лагеридаги турар-жой биноларига ҳужум қилди. Ўнлаб одамлар ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён шаҳид бўлганлар 37431 нафарга етди.

▪️Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Рамаллаҳ, Наблус ва Қалкилияга ҳужум қилди. 3 фаластинлик ҳалок бўлди, улардан бири бола. Ўнлаб одамлар ҳибсга олинган.

▪️Ал-Қассам бригадалари Рафаҳдаги пистирма пайтида 2 та "Меркава" танки ва иккита "Эитан" зирҳли транспортёрини экипажи билан бирга портлатиб юборди. Улар, шунингдек, пистирмага дуч келган ярадор босқинчиларни эвакуация қилиш учун юборилган вертолётларни ҳам ортига қайтишга мажбур қилишган.

▪️Сионистларнинг нашрлари "Рафаҳдаги Шабура лагерида жиддий воқеа содир бўлди", деб жар солишмоқда. Ўлганлар сони аниқланмаган. Мустақил экспертлар камида 35 сионист аскари йўқотилганини айтмоқда.

▪️"Reuters": Блинкен Исроилни Ҳизбуллоҳ билан зиддият кучайиб кетишига йўл қўймасликка чақирди.

▪️"The Guardian": Исроил армияси Ғарбий Соҳилдаги қонуний ваколатларини кўчманчиларни қўллаб-қувватловчи амалдорларга топширди.

▪️БМТ: Биз қурол ишлаб чиқарувчиларни Исроилга қурол етказиб беришдан огоҳлантирамиз. Бу уларни Ғазода содир этилаётган халқаро ҳуқуқбузарликларга шерик қилади.

▪️Арманистон Фаластинни давлат сифатида тан олганини эълон қилди.

Мавзуга алоқадор