Покистон ва Афғонистон чегара кучлари ўртасида отишма юз берди
Покистоннинг Балужистон вилояти Нушки ҳудудида чегарадаги сим панжарани таъмирлаётган аскарлар билан Афғонистон чегара кучлари ўртасида отишма содир бўлди.
Манбалар афғон чегара кучлари кўп талофат кўрганини иддао
қилишса-да, бу борада
икки давлат расмийлари
томонидан ҳозирча баёнот
берилгани йўқ.
Афғонистон ва Покистон чегара кучлари ўртасидаги охирги можаро 20 сентябрь
куни содир бўлган эди.
Икки давлат ўртасидаги чегара муаммолари
Икки давлат ўртасидаги 2640 километрлик қуруқлик чегарасида
18 та ўтиш пункти мавжуд. Торхам ва Чаман чегара пунктлари энг гавжум чегара дарвозалари
сифатида ажралиб туради.
Халқаро майдонда икки давлат чегараси сифатида қабул
қилинган Дуранд чизиғини Афғонистондаги ҳукуматлар, жумладан, ҳозирги маъмурият
ҳам расмий чегара сифатида қабул қилмаган.
Ушбу чизиқдаги
Афғонистон томони қурган назорат-ўтказиш пунктлари томонлар ўртасидаги
келишмовчиликнинг асосий
сабабчиси ҳисобланади.
Бошқа томондан, Покистон ўз ҳудудида амалга оширилган террор
ҳужумларида Афғонистоннинг ҳам муҳим роль ўйнаганини даъво қилмоқда.
Исломобод маъмурияти ўзига қарши курашаётган Покистон
Толибони (ТТП) қароргоҳининг
Афғонистонда жойлашганини
ҳамда Афғонистон маъмурияти бу ташкилотга қарши чора кўрмаётганини даъво қилмоқда.
Афғонистон маъмурияти эса Покистоннинг
даъволарини рад этиб, уларнинг мамлакатдаги хавфсизлик муаммоларига алоқаси
йўқлигини билдирмоқда.
Афғонистон ва Покистон ўртасида чегара муаммолари давом этар
экан, чегарадаги келишмовчиликлар туфайли икки давлат хавфсизлик кучлари
ўртасида баъзан ўлимга олиб келадиган қуролли тўқнашувлар рўй бермоқда.