Бишкекда Туркий давлатлар сунъий интеллект форуми бўлиб ўтмоқда
9 октябрь, чоршанба куни Бишкекда Туркий давлатлар сунъий интеллект форуми ўз ишини бошлади, дея хабар бермоқда Anadolu Қирғизистон Рақамли ривожланиш вазирлиги маълумотларига таянган ҳолда. Икки кунлик тадбирда туркий давлатлар, Марказий Осиё ва бутун дунёдан етакчи экспертлар, тадбиркорлар, олимлар ва IT-мутахассислари иштирок этмоқда.
Қайд
этилишича, Форум сунъий интеллект соҳасидаги стратегия ва инновацияларни
муҳокама қилиш, технология ва иқтисодиёт соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш,
давлат бошқаруви, бизнес ва ижтимоий ташаббусларда сунъий интеллектни жорий
этиш бўйича ечимларни ишлаб чиқиш учун муҳим майдонга айланади.
Тадбир иштирокчилари сунъий интеллектдан фойдаланишнинг
ахлоқий ва ҳуқуқий жиҳатларини, шунингдек, сунъий интеллект лойиҳалари ва стартапларига сармоя жалб этишни
муҳокама қилишлари кўзда
тутилган.
Форумда Туркий Давлатлар Ташкилоти вакиллари: Озарбайжон,
Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркия, шунингдек Венгрия кузатувчи давлат
сифатида иштирок этмоқда.
Ушбу тадбир доирасида стартаплар ва инновацион сунъий интеллект лойиҳалари
тақдим этилади, туркий дунёда сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича очиқ
муҳокамалар режалаштирилган.
Форумда иштирок этиш етакчи экспертлар билан учрашиш, сунъий
интеллект соҳасидаги сўнгги тенденциялар ва инновациялар билан танишиш,
шунингдек, келгуси ҳамкорлик учун шериклик алоқаларини ўрнатиш учун ноёб
имконият яратиши таъкидланди.
Тадбир стартаплар учун платформага айланади, бу ерда улар потенциал
инвесторларга ўз лойиҳаларини тақдим этишлари ва ҳамкорлар билан алоқа
ўрнатишлари мумкин бўлади.
Форум доирасида IT-ишлаб чиқувчилари учун маҳорат сабоқлари ва маҳорат дарслари, энг янги технологиялар
билан танишиш имконияти
тақдим этиладиган семинарлар ўтказилади.
“Туркий
давлатлар сунъий интеллект
форуми туркий мамлакатларда сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш,
ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва глобал миқёсда инновациялар учун узоқ муддатли
шериклик яратиш йўлида муҳим қадам бўлади”, дейилади хабарда.