10.10.2024 13:10

Эрон мудофаа доктринасини ядровийга ўзгартирмоқчи

Эрон парламентининг 39 нафар депутати Миллий хавфсизлик олий кенгашига ҳозирда ядро қуролини яратишни тақиқловчи миллий мудофаа доктринасига ўзгартириш киритиш таклифи билан мурожаат қилди, дея хабар бермоқда TRT.

Мактуб ташаббускори депутат Ҳасанали Ахлакий Амирий бу таклифни Исроилнинг минтақадаги ҳаракатлари жазосиз қолгани ва Эрон мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш зарурати билан изоҳлади.

“Бугун ҳеч бир халқаро ташкилот, ҳатто Европа ва Америка давлатлари сионистик режимни назорат қила олмайди, шунинг учун бу ёлғончи режим ҳар қандай жиноятга қўл урмоқда. Шунга асосланиб, 39 нафар парламентарий Миллий хавфсизлик олий кенгашига мактуб ёзиб, кенгашни Эрон мудофаа доктринасини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди”, деб тушунтирди депутат.

Йиллар давомида Эрон олий раҳнамо Али Хоманаийнинг қуролларни ислом тамойилларига зид деб ҳисоблаган фатвосига амал қилиб, ядровий қурол ишлаб чиқаришни тақиқлаб келмоқда. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.