Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 209 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️ Босқинчилар Нусейрат лагери ва Ғазо марказига ҳужум қилди, бир кунда 33 киши ҳалок бўлди. Умуман олганда, уруш бошланганидан бери 34568 киши шаҳид бўлди, 77765 киши яраланди.
▪️ Ғарбий Соҳилда кўчманчилар Ериходаги Фаластин жамоасига бостириб кирди. Ишғолчи аскарлар Рамаллаҳ, Қаландия ва Халилда рейдлар ўтказиб, 12 фаластинлик ҳибсга олди.
▪️ Ал-Ақсо бригадалари: бугун эрталаб соат 7 да Ғазо марказидаги Нитсапим ҳарбий объектига ҳужум қилдик, шунингдек, Холит кибуцига ҳам зарба бердик.
▪️ Босқинчи армия кеча Ғазонинг марказий қисмидан ўқ отилиши кузатилаётганини маълум қилди.
▪️БМТ: 6 ойлик уруш давомида Ғазо аҳолисининг 5% ўлдирилган ёки яраланган.
▪️ 18 апрелдан бери АҚШ полицияси 30 та университет ва коллежда Фаластин тарафдорлари бўлган 1600 дан ортиқ фаолни ҳибсга олди.
▪️ Колумбия президенти Густаво Петро чоршанба куни Исроил армиясининг Ғазодаги ҳаракатлари туфайли Исроил билан дипломатик муносабатларни узишини маълум қилди. Петро Исроил бош вазири Беньямин Нетаняхуни танқид қилди ва Исроил геноцидда айбланаётган Халқаро судда Жанубий Африка даъвосига қўшилиш истагини билдирди.
▪️ Туркия Жанубий Африканинг Исроилни геноцидда айблаб Халқаро судга киритган даъвосига қўшилишга қарор қилди. "Биз танлов қаршисида турибмиз. Ёки қонун ва инсонийликни ҳимоя қиламиз ёки барчамиз Исроил зулмининг бадалини тўлаймиз", - деди Туркия ТИВ раҳбари Ҳоқон Фидан.
▪️ Яшиллар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Жилл Штайн Миссури штатининг Сент-Луис шаҳридаги Вашингтон университети кампусида Фаластин тарафдори бўлган норозилик намойишларида иштирок этганидан сўнг ҳибсга олинди.

Мавзуга алоқадор