15.01.2025 12:07
Арманистон ва АҚШ стратегик шериклик тўғрисидаги хартияни имзолади
Арманистон ва АҚШ ўртасида стратегик шериклик хартияси имзоланди. Мазкур келишув хавфсизлик, мудофаа, иқтисодиёт ва демократия соҳаларида ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Арманистон ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян иштирок этган имзолаш маросими Давлат департаментининг расмий YouTube каналида намойиш этилди.
Энтони Блинкен ушбу ҳужжатни Арманистон ва АҚШ муносабатларидаги муҳим қадам сифатида баҳолади.
"Биз стратегик шериклик комиссиясини ташкил этамиз, бу икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади ва Арманистон суверенитетини мустаҳкамлашга хизмат қилади," — деди у. Шунингдек, Арманистон "Ислом давлати"га қарши глобал каолицияга қўшилади.
Арманистоннинг Ғарб билан алоқаларини мустаҳкамлаши Россия билан муносабатлардаги совуқлашув фонида содир бўлмоқда. 2024 йилда Ереван Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) доирасидаги фаолиятини тўхтатиб қўйган ва Европа Иттифоқига аъзо бўлиш жараёнини бошлаш ҳақида қарор қабул қилган.
Москва ва Ереван муносабатлари 2023 йилда тобора ёмонлашган эди. Россия, жумладан, Арманистоннинг Халқаро жиноий суднинг Рим статутини ратификация қилганини ва АҚШ билан ҳарбий машғулотлар ўтказганини танқид қилди. Арманистон эса Россияни Тоғли Қорабоғ можаросида етарлича ёрдам бермаганликда айблади.