париж олимпиадаси
Олимпиада олдидан Париждаги барча уйсизлар шаҳардан ҳайдаб чиқарилди
Париж олимпиадаси олдидан шаҳардаги минглаб уйсизлар автобусларда мамлакатнинг чекка ҳудудларига олиб кетилди. Уларга уй-жой ва ижтимоий ёрдам пакетлари ваъда қилинган, бироқ аксарият ҳолларда ўз ҳолларига ташлаб қўйилган.
Давомини ўқиш...12.07.2024 08:34Amnesty International Олимпия ўйинлари олдидан Францияда ҳижоб тақиқланганига қарши чиқди
Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилоти Францияни Париждаги ёзги Олимпиада ўйинларида аёлларга ҳижобда қатнашишни тақиқлаб, халқаро инсон ҳуқуқлари қонунчилигини бузганликда айблади. Ўтган йилнинг сентябрь ойида Франция спорт вазири француз спортчиларига тадбирлар вақтида диний рамзларни намойиш этиш, жумладан, рўмол тақиқланишини айтган эди.
Давомини ўқиш...17.07.2024 08:19ҲАМАС Парижда "қон дарёси"ни оқизиш ҳақидаги видеога алоқадорлигини рад этди
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ташкилот номидан номаълум шахснинг Париж Олимпиадасида “қон дарёси”ни оқизиш билан таҳдид қилган видеога алоқадорлигини рад этди. Кузатувчиларнинг фикрича, Фаластин қаршиликларини ёмонотлиқ қилишга уриниш ортида Исроил ва унинг иттифоқчилари турибди.
Давомини ўқиш...24.07.2024 11:05Франция мусулмонларга нафратини яна бир бор намойиш этди: Олимпиадада ҳижоб тақиқланди
Франция ҳеч қачон спортда очиқ кийишни тақиқламайди, лекин Олимпиада ўйинларида аёлларнинг ёпиқроқ кийим кийишини бемалол тақиқламоқда. Бу маданий ва диний қадриятларга асосланган яққол жинсий камситишдир.
Давомини ўқиш...24.07.2024 16:13Исроиллик олимпиячи Ғазога ташланадиган бомбаларга имзо қўйди
Париждаги Олимпиада очилишида мамлакат байроғини кўтариш ишониб топширилган исроиллик дзюдочи Питер Палчик Ғазога ташлаш учун мўлжалланган бомбаларга имзо чекди. "Бу сиз учун менинг мамнуниятимдир", деб ёзди келиб чиқиши қримлик бўлган Палчик ижтимоий тармоққа жойлаштирган Исроил бомбалари билан тушган сурати остига.
Давомини ўқиш...25.07.2024 08:35Французча “дунёвийлик” асл юзини кўрсатди ёхуд биз кимга эргашяпмиз?
Париж-2024 олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими 26 июль куни бўлиб ўтди. Унда намойиш этилган саҳна кўринишлари дунёнинг эсли-хушли инсонларини ларзага солди. Таниқли шахслар, блогерлар, оммавий ахборот воситалари француз томошаларини “жирканч”, “дидсиз”, “аҳмоқона”, “ҳақиқий ахлат” деб баҳоладилар. Ушбу томошалар мавзувий жиҳатдан ўта жинсийлаштирилгани ва худога шак келтиришга қаратилгани туфайли дунё ҳамжамиятининг нафаратига учради.
Давомини ўқиш...29.07.2024 10:41ХОҚ Париж Олимпиадасида да Винчининг “Сўнгги кечки овқат” картинасига пародия учун кечирим сўради
Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) якшанба куни Леонардо да Винчининг “Сўнгги кечки овқат” картинасига пародия қилинган очилиш маросимининг бир қисмига нисбатан шикоятлар ортидан расман узр сўради. Хусусан, католик черкови “дрег-квин”лар (эркаклар киядиган аёллар либоси – таҳр.) Исо Масиҳнинг шогирдлари билан охирги бор таомланиши тасвирлаган саҳнани қаттиқ ҳақоратлаган деб топди.
Давомини ўқиш...29.07.2024 18:40Қирғиз боксчисига ёрдам берган ўзбекистонлик мураббий медаль билан тақдирланди
Париждаги Олимпиадада бронза медалини қўлга киритган қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек уулуга мусобақалар вақтида секундантлик қилган ўзбекистонлик мураббий Акмал Ҳасанов Чингиз Айтматов медали билан тақдирланди. “Акмалга инсонийлик, қардошлик муносабатингиз учун раҳмат айтамиз. Қадрлаймиз, ҳурмат қиламиз, олқишлаймиз. Ташрифингизни интиқлик билан кутамиз. Сиз барча мақтов ва мукофотларга лойиқсиз”, — деди “Чингиз Айтматов номидаги Иссиқкўл форуми” халқаро жамоат бирлашмаси бош котиби Ассол Молдокматова.
Давомини ўқиш...07.08.2024 13:27