нигер
-
Нигер Киевни террорчи гуруҳларни қўллаб-қувватлашда айблаб, Украина билан дипломатик муносабатларни узаётганини билдирди. Аввалроқ Мали ҳукумати ҳам худди шундай қарорни эълон қилганди.
-
АҚШ ҳарбийлари Нигер пойтахти Ниамей аэропорти яқинидаги 101-ҳаво базасидан ўз ходимларини олиб чиқди. Нигерда ҳокимиятни қўлга киритган ҳарбий хунта Қўшма Штатларга 15 сентябргача мамлакатдаги 1000 га яқин аскари ва ҳарбий техникаларини олиб чиқиш кетишни буюрган эди.
-
Нигер ҳукумати Франциянинг Orano компаниясига дунёнинг энг йирик уран конларидан бирига айланиши кутилаётган "Имурарен" конини ўзлаштириш учун берилган рухсатномани тайёргарлик ишлари бошланганидан бир ҳафта ўтар-ўтмас бекор қилди.
-
Нигер фуқаролари мамлакат шимолидаги АҚШ қўшинларини мамлакатдан чиқариб юборишни талаб қилиб намойиш уюштирди. Намойишлар ҳарбий раҳбарият Ғарбдан узоқлашиб, Россияга яқинлашиш сиёсати доирасида АҚШ билан ҳарбий келишувдан чиқиш режасидан сўнг бошланди.
-
Нигерда ҳокимият тепасида турган ҳарбийлар Америка контингентининг мамлакатда қолишига имкон берувчи келишувни бекор қилди. Муваққат ҳукумат вакили Амаду Абдраманнинг таъкидлашича, мамлакатга музокаралар учун келган АҚШ делегацияси дипломатик протоколга риоя этмаган, ўзининг ташрифи тафсилотини олдиндан маълум қилмаган.
-
Россия Африкада "Вагнер" хусусий ҳарбий компанияси ўрнига 20 минг кишилик "Африка корпуси"ни ташкил этишни режалаштирмоқда. Собиқ вагнерчилар ва янги ёлланма аскарлар орқали РФ "Вагнер"нинг Африкадаги бизнеси, жумладан, олтин ва олмос қазиб олишни ҳам ўз назоратига олмоқчи.
-
Нигердаги Франция элчихонаси ҳам 22 декабрдан фаолиятини тўхтатди.
-
Французлар Нигердаги қўшинларини ҳам олиб чиқиб кетмоқда.
- 01