мусулмонлар
-
Судан армияси жангарилар назорати остида бўлган Миллий телерадиокомпанияни озод қилди. “Исёнчиларни мамлакат бўйлаб ҳар жойда таъқиб қилишда давом этамиз”, - деди армия генерали Абдулфаттоҳ ал-Бурхон. Мамлакатдаги тўқнашувларда 13 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлди, 7 млн киши уй-жойларини ташлаб кетган, 1,7 млн одам эса қўшни давлатларга қочган.
-
Британия ҳукумати “айрим антимусулмон кучларнинг кескинликни келтириб чиқаришига йўл қўймаслик учун” британиялик мусулмонларни ҳимоя қилишга 4 йил давомида 117 миллион фунт стерлинг (тахминан 150 миллион доллар) ажратишга қарор қилди. Янги маблағ масжидлар, мусулмон диний мактаблари ва бошқа жамоат марказларини қўллаб-қувватлашга сарфланади.
-
Ҳиндистондаги машҳур мусулмонлардан бири Вакил Ҳасаннинг Нью-Делидаги уйи огоҳлантиришсиз бузиб ташланди. Ноябрь ойида у ва жамоаси тупроқ ўпирилиши оқибатида қамалиб қолган 40 нафар кончини 26 соат ичида қутқариб, қаҳрамонга айланган эди.
-
АҚШда Берт Жеймс Бейкер исмли шахс Фаластинни қўллаб‑қувватлаб ўтказилган намойишдан қайтаётган америкалик мусулмонларга пичоқ билан ҳужум қилиб, улардан бирини жароҳатлади. Америка-Ислом муносабатлари кенгаши унга нисбатан нафрат билан боғлиқ жиноят бўйича айблов қўйишга чақирди.
-
Салвадорнинг амалдаги президенти Найиб Букеле душанба куни бўлиб ўтган сайловлардаги ғалабасини эълон қилди. У сайловчиларнинг 85 фоиздан зиёд овозини тўплади. Найиб Букеле асли келиб чиқиши фаластинлик. Отаси Армандо (Аҳмад) Букеле Каттан имом ва тадбиркор бўлиб, мамлакат сиёсий ҳаётида фаол иштирок этган.
-
HRW Хитой Шинжон-Уйғур автоном районида автомобиль қисмларини тайёрлашда зарур бўлган алюминий ишлаб чиқаришда меҳнат лагерларида сақланаётган миллионлаб хитойлик мусулмонларни мажбурий ишлатаётганликда айблади.
-
Дунёда ҳалол мол гўшти экспорти бўйича етакчи бўлган Бразилия мусулмон давлатларидан кўпроқ сайёҳларни жалб этиш мақсадида мавжуд масжидлар, мусулмонлар учун қулайликлар ва бошқа маълумотлар ўрин олган туристик қўлланма ишлаб чиқди.
-
Сионистлар Ғазода қатлиом бошлаганига 100 кун тўлди. 100 кундирки бутун Ислом оламининг бағри қон, чин мўминларнинг на еганида халоват бор, на ичганида. Бу оғриқлар ортиқ дин ва миллат чегараларидан ошди. Ҳозир дунёнинг жуда кўп нуқталарида Ғазодаги қатлиомни тўхтатишни талаб қилган намойишлар бўлмоқда. Сабр ва тоқатнинг охири кўриниб қолди...
-
Франция ҳукумати хориж дипломига эга ва чел элдан ойлик оладиган имомларнинг мамлакатда ишлашини тақиқлади.
-
Ўн йиллар давомида Ғарб матбуоти мусулмонларни соқолли террористлар сифатида кўрсатиб келаётган эди, бироқ ғазоликлар бу тасаввурларни синдирди.