11.03.2024 17:30

Британия маҳаллий мусулмонларни ҳимоя қилиш учун 150 млн доллар ажратади

Британия ҳукумати айрим антимусулмон кайфиятдаги кучлар курашларни авж олдиргани фонида британиялик мусулмонлар жамоаларини ҳимоя қилиш учун 4 йил давомида 117 миллион фунт стерлинг (тахминан 150 миллион доллар) ажратади, дея хабар бермоқда Islam News нашри.

“Биз Яқин Шарқдаги воқеаларни Британия мусулмонларига нисбатан ҳақоратларни оқлаш учун баҳона бўлишига йўл қўймаймиз”, - деди ички ишлар вазири Жеймс Клеверли.

Молиялаштириш яҳудий жамоалари хавфсизлигини яхшилаш учун қўшимча маблағлар эълон қилинганидан бир ҳафта ўтиб эълон қилинди. Янги маблағ масжидлар, мусулмон диний мактаблари ва бошқа жамоат марказларини ҳимоя қилишга сарфланади, деди Слеверлй.

Вазирнинг аниқлик киритишича, маблағлар сигнализация, панжара ва видеокузатув камералари каби хавфсизлик чораларига йўналтирилади. "Мусулмонларга қарши нафратга жамиятимизда мутлақо ўрин йўқ", - деди Буюк Британия Ички ишлар вазирлиги раҳбари.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.