05.02.2024 17:30

Насроний мамлакатда мусулмон президент лавозимига қайта сайланди

Салвадорнинг амалдаги президенти Найиб Букеле душанба куни бўлиб ўтган сайловларда 85 фоиздан зиёд овоз билан ғалаба қозонганини эълон қилди.

Овозлар дастлабки ҳисоб‑китоб қилинганидан сўнг Букеле ўз тарафдорларини Салвадор миллий саройи олдига митингга таклиф қилди.

“Рақамларимизга кўра, биз президентлик сайловларида 85 фоиздан кўпроқ овоз билан ғалаба қозондик ва ассамблеянинг 60 нафар депутатидан камида 58 нафарини қўлга киритдик”, — деди президент Х ижтимоий тармоқда.

Найиб Букеле (Нажиб Абу Кейле) мусулмон бўлиб, отаси Армандо (Аҳмад) Букеле Каттан фаластинлик. У имом ва тадбиркор бўлган ва мамлакат сиёсий ҳаётида фаол иштирок этган.

Қайд этилишича, Найиб Букеленинг давлат раҳбари сифатида эришган ютуқларидан бири жиноятчиликнинг камайгани бўлди. У ҳокимиятга келишидан олдин 100 минг аҳолига зўравонлик оқибатида ўлганлар сони 103 (2015) бўлган бўлса, Букеле хавфсизлик соҳасидаги ислоҳотлардан сўнг қотилликлар сони 100 минг аҳолига 19 тага камайди (2021).

Найиб Букеле 2019 йилда Салвадор раҳбариятини қабул қилиб олди. Ҳокимиятга келганидан кейин у жиноятчиликнинг юқори даражасига қарши курашиш учун ҳудудий назорат режасини эълон қилди. 2022 йилда жиноий гуруҳларга қарши кураш учун фавқулодда ҳолат жорий этилди, бу эса фуқаролик ҳуқуқларини сезиларли даражада чеклади. 2023 йилнинг ноябрига келиб, 6,5 миллион аҳолидан 75 мингга яқин киши ҳибсга олинган. 

Салвадорликларнинг ярмидан сал кўпи католиклар, тахминан 1/5 қисми протестантлар, қолганлари эса асосан атеистлардир.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.