Ҳиндистонда 40 дан ортиқ одамни қутқарган мусулмоннинг уйи бузиб ташланди
Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида ноябрь ойида мамлакат қаҳрамонига айланган Вакил Ҳасаннинг уйи огоҳлантиришсиз бузиб ташланди. Бу ҳақда Islan News Al Jazeera агентлигига таяниб хабар қилди.
Ноябрь
ойида бу одам икки ҳафтадан кўпроқ вақт давомида тупроқ остида қолиб кетган
кончиларни вайроналар остидан қутқара олгани учун миллий қаҳрамон эди.
Ноябрь
ойида профессионал асбоб-ускуналар билан қуролланган қутқарувчилар Ҳималайда тупроқ
остида қолиб кетган 40 дан ортиқ кончиларни озод қила олмаганидан сўнг Вакил
Ҳасан ва унинг жамоаси 26 соат давомида қўл билан ковлаб, уларнинг ҳаётини
сақлаб қолишган. Шундан сўнг Ҳасан ўнлаб интервью бериб, бош вазирнинг
миннатдорчилигини олди ва Болливуд юлдузлари билан селфи тушди.
Аммо уч ойдан кейин унинг ҳаёти ўзгарди. Дўкондан озиқ-овқат
билан қайтган эркак уйи ёнида бульдозерни кўрди. Полиция эса аллақачон болаларини уйдан
мажбуран олиб чиқишга муваффақ бўлган. Давлат маълумотларига кўра, уй
ноқонуний қурилган, шунинг учун ер инфратузилма лойиҳалари учун олиб қўйилган. Қаҳрамоннинг оиласи эса кўчага ҳайдаб чиқарилган.
Вакил Ҳасан ўз мулкининг йўқ қилинишини ноқонуний деб
эътироф этиш ва товон ундириш учун судга мурожаат қилди.
Таъкидланишича,
миллионлаб одамларда уй-жойга эгалик ҳужжатлари йўқ бўлган Нью-Делида бу ҳолат одатий эмас.
“У бу уйда ўнлаб йиллар яшади. Ҳукумат бу ерни давлат ерлари деб ҳисобласа, нега шунча вақт сукут сақлашди?”
- дейди бундай ишлар билан тез-тез шуғулланадиган ҳуқуқшунос Кавалприт Каур.