масуд пазешкиан
Эрондаги президентлик сайловида этник озарбайжон ва ислоҳотчи номзод - Масуд Пезешкиан ғалаба қозонди
Эронда бўлиб ўтган президентлик сайловларининг иккинчи босқичи ислоҳотчилар блоки вакили Масуд Пезешкиан ғалабаси билан якунланди. Масуд Пезешкиан учун сайловчиларнинг 53,6 фоизи овоз берди. 69 ёшли сиёсатчи Эрон ғарбида этник озарбайжонлар оиласида дунёга келган.
Давомини ўқиш...06.07.2024 09:45Эроннинг янги президенти Россияни мамлакатининг қимматли стратегик иттифоқдоши деб атади
Эроннинг янги президенти Масуд Пезешкиан давлат раҳбари этиб сайланганидан кейин чоп этган мақоласида Россияни мамлакатининг қимматли стратегик иттифоқдоши деб атади. "Хитой ва Россия қийин пайтларда бизни доимо қўллаб-қувватлаб келган. Биз бу дўстликни чуқур қадрлаймиз”, – деди у.
Давомини ўқиш...13.07.2024 10:51Эронда сунний мусулмон вице-президент бўлди
Эрон президенти Масуд Пезешкиан сунний мусулмон Абдулкарим Ҳусайнзодани қишлоқ ва ночор қатламларни ривожлантириш бўйича вице-президент этиб тайинланди. Мамлакатда 1979 йилги Инқилобдан кейин камдан-кам ҳолатларда суннийлар бу каби юқори лавозимларни эгаллайдиган бўлган.
Давомини ўқиш...27.08.2024 14:32Эрон президенти расмий хориж сафарини Ироқдан бошлади
Эрон президенти Масуд Пезешкиан ўзининг биринчи расмий хориж сафарини Ироққа амалга оширди. ушбу ташриф чоғида икки давлат ўртасида иқтисодий, савдо, маданий ва ижтимоий соҳалардаги ҳамкорликка оид бир қанча ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Давомини ўқиш...11.09.2024 15:05Хитой раҳбари: Пекин ҳар қандай шароитда ҳам Эрон билан ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр
Хитой халқаро ва минтақавий вазият ўзгаришидан қатъи назар, Эрон билан дўстона ҳамкорликни изчил ривожлантиради. Бу ҳақда ХХР раиси Си Цзиньпин Қозонда бўлиб ўтаётган БРИКС 16-саммити доирасида Эрон президенти Масуд Пезешкиан билан учрашувда айтиб ўтди
Давомини ўқиш...24.10.2024 12:31Эронда исломий кийиниш қоидаларини бузган аёлларга жазо кучайтирилди
Эрон президенти мамлакатда аёлларнинг нафақат сочлари, балки билак ва бўйинларини ҳам очиб юришни тақиқловчи қонунни имзолаш арафасида. Қоидабузарлар ва янги қонунни танқид қилганлар 155 еврогача жаримага тортилади. Бу ҳақда хабар бермаган таксичи ёки турар жой мажмуалари раҳбарлари янада кўпроқ миқдорда жарима тўлашлари мумкин.
Давомини ўқиш...05.12.2024 11:45