Эрондаги президентлик сайловида этник озарбайжон ва ислоҳотчи номзод - Масуд Пезешкиан ғалаба қозонди
Эронда бўлиб ўтган президентлик сайловларининг иккинчи босқичи ислоҳотчилар блоки вакили Масуд Пезешкиан ғалабаси билан якунланди.
Сайловнинг
иккинчи босқичида у рақиби, консерватив Саид Жалилийдан устун келди.
Бу ҳақда
Ислом Республикаси сайлов штабининг расмий вакили Моҳсин Эсламий маълум қилди.
Янгиланган
маълумотларга кўра, сайловда 49,8 фоиз сайловчи овоз берган.
Сайлов
бюллетенларининг 100 фоизини қайта ишлаш натижаларига кўра, Пезешкиян 16,384
миллион - умумий овознинг 53,6 фоизини овоз олди. Жалилийга эса 13,538 миллион киши
овоз берган - 44,3%.
Маълумот
учун, Масуд Пезешкиан 1954 йил 29 сентябрь куни Эроннинг Ғарбий Озарбайжон остонида
(вилоятида) этник озарбайжонлар оиласида туғилган. Уни кардиожарроҳ ва
ислоҳотчи-сиёсатчи сифатида танилган. 2016—2020 йилларда парламент раисининг
биринчи ўринбосари, 2001—2005 йилларда Муҳаммад Хотамий ҳукуматида соғлиқни
сақлаш ва тиббий таълим вазири бўлган.
Бошқа
номзодларнинг позициялари Раисий сиёсатига мос келса-да, Пезешкиан вақти-вақти
билан расмийларни танқид қилади, АҚШ билан муносабатларни яхшилаш ва аёллар
эркинлигини, жумладан, ҳижоб ўраш масаласида ҳимоя қилади.