05.12.2024 11:45
Эронда исломий кийиниш қоидаларини бузган аёлларга жазо кучайтирилди
Эрон президенти Масуд Пезешкиан мамлакатда аёлларнинг исломий қонун-қоидаларга зид равишда кийинишини тақиқловчи қонунни имзолаш арафасида. Бу ҳақда Iran News Update нашри хабар бермоқда. Янги қоидалар нафақат сочларни кўрсатишни тақиқлайди, балки бўйин, билаклар ёки тўпиқларни беркитиш мажбуриятини ҳам юклайди.
Биринчи қоидабузарлик учун аёл 155 евро миқдорида жарима тўлайди. Агар қоидабузарлик такрорланса, жарима сезиларли даражада ошиши мумкин.
Жаримага қарши танқид ёки норозилик қўшимча жарима жазосини юклайди, унга кўра қоидабузар 155 еврогача пул тўлаши шарт. 9 ёшдан бошлаб рўмол тақиш мажбурийдир. Агар вояга етмаган қиз қонунни бузса, ота-она жавобгарликка тортилади ва қизга нисабатан “тарбиявий чоралар” кўрилади.
Такси ҳайдовчилари қоидабузарликлар ҳақида хабар бериши, турар-жой мажмуалари раҳбарлари эса ҳижобсиз аёлларнинг видеоларини тегишли расмийларга узатиши шарт. Ушбу мажбуриятни бажармаганлар 339 еврогача жарима тўлайди.
Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қонунда кўзда тутилмаган жазоларни ҳам қўлламоқда. Жумладан, яқинда эронлик фаол Масиҳ Алинежад кўчада яланғоч юргани учун 74 дарра калтакланган.