Ҳизбуллоҳнинг оммавий ва узлуксиз ҳужумларидан сўнг, Исроил босқинчи кучлари Фаластин шимолидаги назоратини йўқотди. Маълум бўлишича, бир неча соат ичида Ҳизбуллоҳ сионистларга қарата 200 та ракета учирган. Турли йўналишлардан ҳужумга ўтган қаршилик ҳаракати Темир гумбаз тизимини ёриб ўтишга муваффақ бўлган. Исроил аскарлари уларнинг "махсус ўқитилган итлари порох ҳидини сезмаётгани, биноларга ёки туннелга киришганида, портлаш оқибатида итдек ўлиб кетаётгани"дан нолимоқда.
Британия парламентининг 180 нафар аъзоси исроиллик лоббичи гуруҳлар томонидан молиялаштирилади. Жумладан, Лейбористлар партияси етакчиси Кей Стармер 2020 йилда бўлажак умумий сайловларда иштирок этувчи бошқа бир қанча нуфузли мухолифат номзодлар билан бир қаторда 64 минг доллар олгани маълум бўлди.
Гуруҳда 9 киши бўлган ва улардан 8 нафари 2023 йилда фош этилган. Улар махфий ҳукумат маълумотларини қўлга киритиш, шунингдек, сиёсий-ҳарбий жосусликда айбланяпти. Тармоқ раҳбари суғурта компанияси эгаси Аҳмед Эрсин Тумлужали бўлиб, тергов пайтида у “жосуслик фаолияти” учун 300 минг еврогача ҳақ олишини маълум қилган.
Apple Исроил ҳарбийларини ходимларининг хайрия ташкилотларига ажратаётган эҳсонлари кўринишида молиялаштирмоқда. Молиялаштирилаётган ташкилотлар қаторига исроиллик аскарларни қўллаб-қувватловчи «Цахал дўстлари» ва Ғарбий Соҳилда ноқонуний яҳудий аҳоли пунктларини барпо этишга ҳисса қўшаётган HaYovel, One Israel Fund, Яҳудий миллий жамғармаси ва Israel Gives каби гуруҳлар киради.
Исроилнинг асосий кўмир етказиб берувчиси ҳисобланган Колумбия яҳудий давлатига қарши савдо бойкотига қўшилишга қарор қилди. Колумбиянинг ушбу қарори Исроилга электр энергияси нархининг кўтарилишига сабабчи бўлиши мумкин. Айни вақтда, Россия, Исроилни Халқаро судга берган Жанубий Африка Республикаси ва Қозоғистон Колумбия кўмири ўрнини қоплашга розилик билдирган.
БМТ Исроилни "қуролли тўқнашув зоналарида болаларга зарар етказадиган" давлатлар ва ташкилотларнинг қора рўйхатига киритишга қарор қилди. Ушбу рўйхатдан Россия ва террорчи ташкилотлари ИШИД, Ал-Қоида ва Боко-Ҳарам қўпорувчи ташкилотлари ҳам ўрин олган. Айни пайтда Ғазода Исроил ҳужумлари натижасида ҳар 10 дақиқада бир бола ҳалок бўлмоқда ёки жароҳатланмоқда.
Исроил қўшинлари босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги яҳудий экстремистларга кўпроқ қурол тарқатмоқда. Исроил Миллий хавфсизлик вазири Фаластин ҳужумларидан ҳимоя қилиш баҳонасида исроилликларни, жумладан, босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги кўчманчиларни қуроллантириш кампаниясини бошлаган эди.
“Ҳизбуллоҳ”нинг Исроил шимолига амалга ошираётган “қасос зарбалари” кучли ўрмон ёнғинларини келтириб чиқарди. Исроил ёнғинларга қарши курашишга кучи етмай, қўшни давлатлардан ёрдам сўрагани айтилмоқда. Кўплаб аҳоли пунктлари сокинлари вақтинчалик кўчирилган.
Малдив ҳукумати Исроил паспорти эгаларининг мамлакатга киришини тақиқлаш бўйича фундаментал қарор қабул қилди. Шу тариқа, мамлакат раҳбарияти Ғазо секторида геноцидга дучор бўлаётган Фаластин халқига бирдамлигини билдирди. Бундан ташқари, Малдив ҳукумати Фаластинга ёрдам кўрсатиш масалалари билан шуғулланиш учун президентнинг махсус вакилини тайинлади. Малдив ороллари ҳар йили Исроилдан ўртача 15 минг сайёҳни қабул қилган.
Тел-Авив ва Қоҳира май ойи бошида Исроил кучлари чегара пунктини эгаллаб олганидан бери биринчи марта гуманитар ёрдам етказиб бериш учун назорат пункти очишга келишиб олди. Ушбу чегара постидаги назорат Исроил ҳарбийларидан "ҲАМАСга алоқаси йўқлиги исботланган фаластинликларга" топширилади.