09.12.2023 14:38

Ғазо уруши бошланганидан буён тахминан 370 минг исроиллик Исроилни тарк этди

Zaman Israel газетаси Исроил Аҳоли ва иммиграция бошқармасига таяниб, 7 октябрдан кейин 370 мингга яқин исроиллик мамлакатни тарк этганини, шу жумладан октябрда 230 309 ва ноябрда 139 839 исроиллик кетганини қайд этди.

Шу билан бирга, октябрда мамлакатга 302 мингга яқин, ноябрда эса 194 минг, яъни жами ярим миллионга яқин исроиллик келган. Бу келганлар сони кетаётганларга қараганда анча кўп деган таассурот уйғотади, лекин аслида келганларнинг аксарияти таътилдан мамлакатга қайтган исроиллик саёҳатчилар бўлган.

Шундай қилиб, салбий миграция ҳозирда қарийб ярим миллион кишини ташкил этади ва бу мамлакатни тарк этган минглаб хорижий ишчилар, қочқинлар ва дипломатларни ўз ичига олмайди.

Ва уруш Исроилга иммиграцияни тўхтатмаган бўлса-да, у сезиларли даражада камайди. Абсорбция вазирлиги маълумотларига кўра, 7 октябрдан 29 ноябргача Исроилга тахминан 2000 киши кўчиб келган. Бу ойига минг кишидан дегани. 2023 йил бошида эса бу кўрсаткич ойлик 4,5 минг нафарни ташкил этган. Шундай қилиб, миграция кўлами 70 фоиздан кўпроқ камайди.

Абсорбция вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йилда ҳар ой Исроилга 6100 иммигрант келган. 2023 йилда бу кўрсаткич Эфиопия ва Украинадаги вазият барқарорлашгани, шунингдек, ҳукумат сиёсати туфайли Исроилнинг ўзида ижтимоий-иқтисодий ва хавфсизлик вазиятининг ёмонлашуви туфайли камайди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.