БМТ Бош Ассамблеяси Фаластинни қўллаб-қувватловчи 5 та резолюцияни қабул қилди. Улар орасида фаластинликларга ёрдам бериш, ишғол қилинган ҳудудларда яҳудий аҳоли пунклари билан боғлиқ резолюциялар бор.
Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидида тўққиз ҳафтадан буён Исроил кучлари томонидан жума намозини ўқишга тўсқинлик қилинмоқда.
Ғазо шимолида Исроил Мудофаа армияси бош штабининг собиқ бошлиғи Гади Айзенкотнинг ўғли сержант Гал Меир Айзенкот йўқ қилинди.
Босқинчи Исроил Ғазода тинч аҳоли, айниқса аёллар ва болаларга қарши олиб бораётган қонли урушидан ўзи ҳам катта зарар кўрмоқда. Айниқса, туризм, авиация, меҳнат бозори катта зарар кўрмоқда.
Озод қилинган исроиллик собиқ маҳбуслар журналистларда асирликда вақтларида ҲАМАСдан эмас, Исроил уларни бомбардимон қилиб ўлдириши мумкинлигинидан қўрқишганини маълум қилди.
АҚШ Исроилга Ғазо секторида босқинчилик урушини бошлаган 7 октябрдан бугунга қадар 200 та юк самолёти орқали Исроил армиясига 10 минг тоннадан ортиқ қурол-аслаҳа жўнатди.
Исроилнинг B'Tselem инсон ҳуқуқлари ташкилоти Исроил Ғазо секторида ҲАМАСга эмас, балки фаластинлик тинч аҳолига қарши курашаётганини маълум қилди.
Америкалик мусулмонлар Исроилнинг Ғазога қарши урушида АҚШ президентининг ҳаракатларига нисбатан ўз позициясини акс эттирувчи “Байдендан воз кечиш” кампаниясини бошлашни режалаштирмоқда, дея хабар қилди Axios нашри.
Туркия ижтимоий тармоқларда исроил аскарлари турк иссиқ ички кийимларини қабул қилиб олаётгани акс этган видеоёзув бўйича муносабат билдирди. Таъкидланишича, видеодаги кийимлар эски партиядан.
Ғарб матбуоти аксарият ҳолатларда иккиланма мезонлар билан ҳаракат қиляпти ва шу тахлит яшамоқда. Абдулҳаким Баҳриддин Ғазо мисолида ахборот воситаларидаги иккиланма мезонларни тилга олди.