06.12.2023 08:42
Туркия Исроил армиясига кийим-кечак жўнатгани бўйича тушунтириш берди
Якшанба куни Туркия Дезинформацияга қарши маркази босқинчи Исроил армиясига иссиқ ички кийимлар жўнатилганини рад этиб, ижтимоий тармоқларда айланиб юрган видеолар эски эканини маълум қилди.
Al Jazeera телеканалининг марказдаги манбаси ушбу партиянинг ҳақиқийлигини текшириш учун Савдо вазирлиги билан боғланишгани, аммо ўз қайдларида ушбу маълумотни тасдиқловчи ҳеч қандай далил топилмаганини билдирган.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда исроиллик аскарларнинг контейнерлардан катта миқдордаги Туркияда ишлаб чиқарилган иссиқ (термал) ички кийимларни тушираётгани акс этган видео тарқалган эди. Ушбу видео фойдаланувчиларда айниқса Исроилнинг Ғазодаги тажовузи кучайган бир пайтда фойдаланувчиларда ушбу видеонинг ҳақиқийлиги ҳақида саволлар туғдириб, қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.
Дезинформацияга қарши кураш маркази видеони эълон қилишдан мақсад чалғитиш эканини таъкидлаб, 2021 йил 4 декабрда Президент Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг қарори билан мамлакатда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга «Made in Türkiye» ўрнига «Made in Turkey» белгисини тушириш йўлга қўйилганини эслатиб ўтди. Бу эса юқоридаги видеода эса кийимлар эски партиядан эканлигини англатади.
Эслатиб ўтамиз, Туркия савдо вазири Омер Полат ўтган ҳафта Исроил ва ҲАМАС исломий қаршилик ҳаракати ўртасида 7 октябрда бошланган урушдан кейин Тел-Авив билан савдо айланмаси икки баробар қисқарганини айтган эди.