Исроил Ғазо секторида қуруқликдаги операцияси бошлаганидан буён “дўстона отишма”лар натижасида 20 нафар аскари ҳалок бўлганини маълум қилди.
Исроил армияси халқаро миқёсда қўлланилиши тақиқланган оқ фосфорли ўқ-дорилари борлигини тан олди.
АҚШ Сенати аъзоси Берни Сандерс Исроил фаластинлик тинч аҳолига қарши ҳужумлари туфайли дунё ҳамжамияти олдидаги обрўсини йўқотаётганини таъкидлади.
Исроил ишғол остидаги Ғазода яна тўрт нафар аскари ҳалок бўлганини маълум қилди. 7 октябрдан бери Ғазода ҳалок бўлгани расман тан олинган исроиллик ҳарбийлар сони 430 нафарга етди.
АҚШда фаолият олиб борувчи “CAMERA” Ғарб оммавий ахборот воситаларида Исроилга қарши материалларни таҳлил қилиб, уларни ўчириш ёки ўзгартишлар киритишга муваффақ бўлиб келмоқда. Хўш, бу қудратли ташкилот ортида кимлар турибди?
Исроилнинг Ғазога уюштирган ҳужумларида ўлганлар сони охирги 24 соатда 297 киши ортиб, 17 997 нафарга етди.
Ғазо уруши бошланганидан бери 370 мингга яқин исроиллик мамлакатни тарк этди ва улар қайтиб келадими ёки йўқми, ҳозирча номаълум, деб ёзмоқда Исроил матбуоти.
Исроил кучлари ишғол остидаги Ғарбий Соҳилда жойлашган Хеврон шаҳрида 26 ёшли фаластинликнинг уйига бостириб кириб, уни отиб ўлдирди.
Дунёга машҳур кўплаб галереялар ижодкорларнинг Исроил-Фаластин масаласидаги позициялари туфайли кўргазма, тақдирлаш маросимлари ва рассомлар билан бўлажак келишув музокараларини бекор қилмоқда.
АҚШ БМТ Хавфсизлик Кенгашининг дунёнинг 80 давлати томонидан илгари сурилган Ғазода зудлик билан гуманитар сулҳ талаб қилинган резолюциясига вето қўйди.