исломофобия
-
Швецияда мусулмонларга ва Исломга қарши жиноятлар сони ортиб бормоқда. Бу каби ҳодисалар бутун мамлакат миқёсида кенг тарқалган бўлиб, масжидларга ҳужум уюштириш ва ҳижобли аёлларни ҳақорат қилишдан тортиб, иш жойида ёки жамиятда Исломга қарши сўзларни айтиш кабиларда намоён бўлмоқда. “Афсуски, биз бундай ишларга ўрганиб қолганмиз”, – дейди Босния ислом уюшмаси аъзоси Мирза Бабович (66). У эски намозхонлар залида исломга қарши рамзлар чизилгани, қурилиш майдончасига чўчқа қолдиқлари ташлаб кетилгани ва дераза ойналари синдириб кетилгани каби ҳолатларни эсга олди.
-
Шарқий Лондон масжидига террор ҳужуми таҳдиди келиб тушгани сабабли масжид ва яқин-атрофда жойлашган учта мактаб эвакуация қилинди. Таҳдид тасдиқланмади, аммо нафрат билан боғлиқ эҳтимолий жиноят бўйича тергов олиб борилмоқда. Тезкор тадбирлар натижасида масжиднинг 37 йиллик тарихида биринчи марта шом азони айтилмагани маълум қилинди.
-
42 ёшли техаслик аёл маст ҳолатда 3 ёшли фаластинлик қизчани чўктириб юбормоқчи бўлди, шунингдек, унинг акасига ҳам ҳужум қилди. Аёл қўлга олингач, гаров эвазига қўйиб юборилди.
-
Таълим департаменти томонидан олиб борилган тадқиқотларда Ислом Венадаги бошланғич мактаблар ўқувчилари ўртасидаги энг оммабоп дин экани маълум бўлди. Маълумотларга кўра, давлат бошланғич мактабларидаги ўқувчиларнинг 35 фоизи ўзини мусулмон, 21 фоизи католик ва 13 фоизи православ деб ҳисоблайди, 26 фоизи эса ҳеч қандай динга эътиқод қилмайди.
-
Австралияда исломофобияга асосланган оғзаки ҳақорат, қўрқитиш, таҳдид, зўравонлик ва жисмоний куч ишлатиш кўринишидаги жиноятлар сони 7 октябрдан буён 39 бараварга ошган. Фаластин мустақиллиги тарафдори бўлган номусулмон фуқароларга ҳам таҳдидлар кузатилмоқда.
-
Уолтер Мартин исмли шахс Бровард округидаги Форт-Лодердейл халқаро аэропортида ҳижобли мусулмон аёлга оғзаки тажовуз қилган, уни турли беҳаё сўзлар билан ҳақоратлаган. Америка-Ислом муносабатлари кенгашининг Флорида бўлими исломофоб жангариларга қарши айбловлар қўйилишини олқишлади.
-
Италиянинг Монфалконе шаҳри мусулмонлари диний жамоатнинг жамоавий ибодат қилишига тўсқинлик қилаётган исломофоб маъмуриятга қарши курашни давом эттирмоқда. Ўта ўнг партия мэрининг буйруғи билан ноябрь ойидан бери шаҳар мусулмонларига икки исломий марказда намоз ўқиш тақиқланган.
-
2019 йилда Исломни қабул қилган ва яқинда масжид қуриш режаларини эълон қилган кореялик таниқли эстрада қўшиқчиси ва “ютубер” Дауд Ким Инчеон шаҳрида масжид режасини амалга оширишда кўплаб тўсиқларга дуч келмоқда. Масжид қурилишига маҳаллий аҳоли қаттиқ қаршилик кўрсатмоқда.
-
Нью-Йорк округ суди полиция бошқармаси ходимлари ҳибсга олинган мусулмон аёлларнинг ҳижобларини мажбуран ечтиргани сабабли 17,5 миллион доллар миқдорида товон пули тўлаш тўғрисида ҳукм чиқарди.
-
Ҳиндистоннинг энг кўп аҳолига эга Уттар-Прадеш штати суди исломий мактабларни амалда тақиқлади. Ушба қарор штатдаги 25 минг мадрасада таҳсил олаётган 2,7 миллион нафар ўқувчи-талабалар ҳамда ўн минглаб ўқитувчиларга тааллуқли. Ҳиндистон мусулмонлари суд қарорига қарши норозилик билдирмоқда.