фаластин давлати

  • Нетаняху ҳар қандай кўринишдаги Фаластин давлати тузилишига қаршилигини билдирди

    Исроил бош вазири Беньямин Нетаняху АҚШ маъмуриятига ҳар қандай кўринишдаги Фаластин давлати ташкил этилишига қарши эканлигини айтди. “Нетаняхудан кейинги кун. Кўпчилик Исроил фуқаролари учун бу кейинги кун. 30 йил давомида мен доимий равишда бир нарсани айтдим: бу можаро давлатнинг йўқлиги ҳақида эмас, балки унинг мавжудлиги ҳақидадир”, - деди у.

    Давомини ўқиш...
    1911
    19.01.2024 10:46
  • Фаластин аслида кимники?

    Ўтган йиллар давомида ўн минглаб инсонларнинг қурбон бўлишига олиб келган Фаластин-Исроил можароси бугун яна дунё ҳамжамиятининг диққат марказида турибди. Хўш, асрлар мобайнида давом этиб келаётган бу можаро барчани “Аслида, Фаластин кимники: арабларникими ёки яҳудийларники?” деган саволни ўйлашга, фикрлашга мажбур қилади.

    Давомини ўқиш...
    9508
    30.01.2024 18:00
  • Жозеп Боррель: Май ойи охиригача бир неча давлат Фаластин мустақиллигини тан олади

    Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича олий вакили Жозеп Боррель ЕИнинг бир қанча давлатлари Фаластинни тан олиши мумкинлигини маълум қилди. ЕИ дипломатияси раҳбари қайси давлатлар муҳокама қилинаётганига аниқлик киритмади. Бироқ март ойида Испания, Ирландия, Мальта ва Словения биргаликда Фаластин давлатини тан олишга интилишларини эълон қилган эди.

    Давомини ўқиш...
    1349
    30.04.2024 10:53
  • Франция бош вазир лавозимига номзод: Фаластин давлатини тан олиш терроризмни тан олиш дегани

    Франция ўнг қанот Миллий бирлашув партияси етакчиси ва бош вазир лавозимига номзод Жордан Барделла Фаластин давлатини тан олиш террорни тан олиш билан баробар, дея маълум қилди. У яҳудий ватандошларига Исломга қарши қалқон бўлишга ваъда берди.

    Давомини ўқиш...
    1125
    25.06.2024 08:04
  • Фаластиннинг тан олинишида туркиялик журналистларнинг ўрни эътироф этилди

    Туркия президенти ҳузуридаги Коммуникация бошқармаси бошлиғи Фаҳриддин Алтун илгари буни истамаган баъзи давлатлар бугун Фаластинни тан олишса, бунда Туркиянинг дипломатик ташаббуслари билан бир қаторда қирғин ва зулм шароитида ўз касбини адо этаётган мухбир ва журналистларнинг ҳам улкан ҳиссаси борлигини таъкидлади.

    Давомини ўқиш...
    1108
    30.06.2024 12:51
  • Исроил парламенти Фаластин давлатчилигини рад этувчи қонун лойиҳасини қабул қилди

    Бутун дунё Исроил-Фаластин можаросини икки давлат тамойили асосида ҳал этишни таклиф этаётган бир вақтда, яҳудий депутатлари Фаластин давлатчилигини бутунлай инкон этувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. "Исроил Кнессети Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида Фаластин давлати ташкил этилишига кескин қарши”, - дейилади ҳужжатда.

    Давомини ўқиш...
    1033
    19.07.2024 11:36
  • Саудия Арабистони Исроил сабабли АҚШ билан мудофаа шартномасидан воз кечди

    Саудия Арабистони Исроил билан боғлиқ вазият боши берк кўчага чюкириб қолгани сабабли АҚШ билан кенг кўламли мудофаа шартномасидан воз кечди. Ар-Риёд ва Вашингтон Трамп ҳокимият тепасига келгунича енгилроқ шаклдаги ҳарбий ҳамкорлик келишувига эришишга улгуриб қолмоқчи.

    Давомини ўқиш...
    769
    30.11.2024 11:34
  • Тарихда бугун: 1919 йилдаги Файсал-Вайзман келишуви

    Фаластин фожиаси илдизлари ҳақида сўз борганда, кўпчилик 1948 йилдаги юз минглаб фаластинликлар ўз ватанларидан мажбуран кўчирилган Накба ("Фожиа") ҳодисасига эътибор қаратади. Бошқалар 1917 йилдаги машҳур Балфур декларациясини тарихий Фаластинда сионист давлат барпо этиш учун замин яратган муҳим нуқта сифатида таъкидлайдилар. Бироқ декларация имзоланганидан икки йил ўтгач, кўпчиликка унчалик маълум бўлмаган, аммо жуда аҳамиятли воқеа юз берди: 1919 йил 3 январь куни Файсал-Вайзман битими имзоланди.

    Давомини ўқиш...
    1385
    03.01.2025 17:34

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.